• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ФАОЛИЯТИНИ СТАТИСТИК БАҲОЛАШДА ТАНЛАНМА КУЗАТИШ УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада уй-жой коммунал хўжалик фаолиятини статистик баҳолашда танланма кузатиш усулидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва истиқболлари очиб берилган. Шунингдек танланма кузатиш усули орқали коммунал хўжалик корхоналари фаолиятини статистик баҳолашнинг назарий ва услубий томонлари ўрганиб чиқилган.

06/30/2024
  • PDF
533-540 119 43
СУҒУРТА МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Умид Имомов

Мақолада суғурта хизматлар бозорида компаниялар томонидан сотиладиган “суғурта маҳсулоти” ва кўрсатиладиган “суғурта хизмати” тушунчалари таҳлил қилинган. Бозорда мавжуд суғурта маҳсулотларининг классификацияси ва уларнинг турлари келтирилган, суғурта маҳсулотларини яратиш концепцияси ўрганилган.

07/31/2024
  • PDF
315-324 111 50
ЎЗБЕКИСТОНДА АКЦИЗ СОЛИҒИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Срожиддин Эшматов

Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада акциз солиғи маъмуриятчилиги бўйича мавжуд адабиётлар кўриб чиқилди, илғор халқаро тажрибалардан хулосалар олинди. Унда назорат механизмларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ органларида сиёсат ислоҳотлари, технологик интеграция ва салоҳиятни оширишга қаратилган.

07/31/2024
  • PDF
460-469 103 60
БАНКЛАР ФАОЛИЯТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Шохрух Султонов

Мақолада банкларда инновацион технолоияларни қўллашнинг аҳамияти, инновацияларни қўллашнинг йўналишлари ва усуллари, инновацион технологиялар ёрдамида банкларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, бу борода хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий-назарий қарашлари ва хулосалари ўрганилди. Банкларда инновацион технологияларни қўллашнинг истиқболлари, соҳага оид муаммолар кўрсатилиб, тегишли тартибда хулоса ва таклифлар бериб ўтилган.

12/31/2023
  • PDF (Russian)
257-263 135 98
УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАР АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ-СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
Гулам Эрназаров

Ушбу мақолада уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини эконометрик моделлар асосида такомиллаштириш ва унинг иқтисодий-статистик таҳлили ҳамда хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини эконометрик моделлар асосида такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилган.

08/30/2024
  • PDF
490-495 94 41
КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА ИННОВАЦИОН ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ИЧКИ ВА ТАШҚИ ОМИЛЛАРИ
Феруз Насруллаев

Ушбу мақолада кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқариши иқтисодиётни модернизация қилиш шароитига мослаштириш зарурати инновацион инфратузилмасини шакллантиришга қизиқишнинг кучайишига олиб келди, чунки истиқболларни аниқлаб, ривожланишнинг келгуси тенденцияларини олдиндан кўрмай, бозор шароитида тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг деярли иложи йўқ. Шу боис кичик бизнес корхоналар ишлаб чиқариши инновацион хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш унга таъсир этувчи муҳим ички ва ташқи омиллар ёритилган.

09/30/2024
  • PDF
336-343 94 44
ЎЗБЕКИСТОНДА СУҒУРТА ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Дилфуза Саидова

Суғурта тизимини нaзaрий жиҳaтдaн тaдқиқ этиш орқали суғурта вa суғурта фaoлиятигa aлoҳидa эътибoр қaрaтилган. Суғурта мунoсaбaтларини ривoжлaнтириш зaмoнaвий иқтисoдий тизимлар фaoлиятини oлиб бoришдa стрaтeгик муҳим вaзифa ҳисoблaнaди. Бaрқaрoр суғурта тизими миллий иқтисoдиётнинг ривoжлaнишини рaғбaтлaнтирaди. Шу мунoсaбaт билaн, aввaлaмбoр, миллий иқтисoдиётдaги мoлиявий хизматлар бозорининг ривoжлaнишигa қўшимчa инвeстиция рeсурсларини жaлб қилиш, суғурта сoҳaсидa бозор мунoсaбaтларини ривoжлaнтириш билaн биргa суғурта тизимини шaкллaнтириш вa ривoжлaнтириш хусусиятлари ёритиб берилган.

12/31/2023
  • PDF
232-241 116 121
ОБОДОНЛАШТИРИШ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИГА ТАЪСИРИ
Кулмамат Мирзаев , Жамшид Хайитов

ушбу мақолада ободонлаштириш хизматларини кўрсатувчи субъектлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва унинг сифатига ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса аҳолига ободонлаштириш хизматлари кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш ва бу орқали ушбу тизимда рақамлаштириш жараёнларини мавжуд ўзгаришларга мос ҳолда такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

12/27/2024
  • PDF
347-350 66 45
ЎЗБЕКИСТОНДА БАНКЛАРНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Малика Умарова

Ушбу мақолада банкларни трансформациялашнинг назарий жиҳатлари, олимларнинг илмий ёндашувлари келтирилган. Шунингдек, мамлакатимизда банкларни трансформациялаш жараёнининг жорий ҳолати, босқичлари  таҳлил этилиб, мамлакатда банкларни трансформациялаш жараёнининг асосий муаммо ва камчиликлари таҳлил этилган.

12/27/2024
  • PDF
400-409 88 39
БАНК ЛИКВИДЛИЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Бобир Поёнов

Ушбу мақолада трансформация жараёнида мамлакатимиз тижорат банклари ликвидлигини таъминлашни такомиллаштиришнинг хориж тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўллари, банк ликвидлигининг моҳияти, ривожланиш тарихи ҳамда банк ликвидлигини ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида cўз боради. Хусусан, мақолада тижорат банклари ликвидлигини таъминлашни такомиллаштиришнинг хориж тажрибасини жорий этиш асосида банклар фаолияти самарадорлигини оширишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф тавсиявий ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.

04/30/2025
  • PDF
337-345 111 71
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ЛОГИСТИКА ВА БУЛУТЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Доно Пулатхужаева

Мақолада рақамли логистика тенденцияларини шакллантиришнинг ҳозирги долзарб мавзуси муҳокама қилинади. Рақамли иқтисодиётда логистика ва таъминот занжирини бошқариш, истеъмолчилар, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги муносабатларни бирлаштириш ва мувофиқлаштиришга асосланган драйвер бўлиб ҳисобланади. Ҳужжатда рақамли ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда жараёнларнинг охиригача интеграцияси барча логистика бизнес жараёнларини тезлаштириш ва янги технологик моделларни башорат қилиш имконини беради. Ушбу параметрлар ёки элементлар тез, арзон, ишончли ва барқарор логистикани таъминлайдиган асосий технологияларни ўз ичига олади.

12/31/2023
  • PDF (Russian)
205-214 183 123
САВДО ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА ЗАРУРИЯТИ
Ирисбек Иватов

Ушбу мақола савдо хизматлари тизимини ривожлантиришнинг  моҳияти ва зарурияти, савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, савдо корхоналарининг стратегик рақобатбардошлигини таъминлаш ва рақобат стратегияларини шакллантиришнинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш, савдода хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш йўлларини таклиф қилиш ва савдода  хизматлар соҳасининг хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига бағишланган.  

06/30/2025
  • PDF
171-176 100 53
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ЯНГИ БАНК ХИЗМ АТЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
Абдулқуддус Умаров

Мақолада банк хизматларининг шаклланиш босқичлари, уларни молиявий хизматлар бозоридаги роли назарий жиҳатдан ўрганилган. Хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий қарашларига нисбатан мустақил ёндашувлар ишлаб чиқилган. Банк хизматларини жорий этишда инновацион ёндашувнинг ўзига хос жиҳатлари тизимлаштирилган. Банк хизматларини вужудга келишида эътибор берилиши лозим бўлган тамойиллар ишлаб чиқилган. Тамойиллар асосида банк хизматларини ривожлантиришга қаратилган илмий-таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

11/30/2023
  • PDF
401-409 128 114
АВТОТРАНСПОРТ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ КОНЦЕПЦИЯСИ
Мухаббат Эргашева

Мақолада республикамизда автотранспорт хизматлари бозоридаги, жумладан, транспорт – экспедиция хизматларида учрайдиган муаммолар тахлил этилиб, уларни хал этиш учун ушбу бозорнинг самарали  фаолиятини ташкил этиш  концепциясини ишлаб чиқишга эътибор қаратилган. Транспорт – экспедиция хизматларига бўлган муносабатни ўзгартириш учун таклиф этилаётган концепцияда хам назарий, хам амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

07/31/2025
  • PDF
275-281 114 81
АГРОСАНОАТ КОМПЛЕКСИДА МАҲАЛЛИЙ КОНТЕНТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ СИЁСАТИ: ЕЧИМЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Жамолиддин Умурзаков , Шахида Ходжаева

Агросаноат мажмуаси Ўзбекистон иқтисодиётининг алоҳида аҳмаиятга эга, муҳим тармоғи бўлиб, соҳада йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, озиқ-овқат саноати ва тегишли хизматларни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратади. Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда агросаноат мажмуасининг йирик лойиҳалари асосан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, технологиялар ва хомашёга таянган. Бу модернизацияни жадаллаштириш билан бирга, хорижий этказиб берувчиларга узоқ муддатли қарамликни ҳам келтириб чиқарди. Бинобарин, бундай лойиҳаларда маҳаллий контент улушини ошириш стратегик устувор вазифа бўлиб, миллий саноатни мустаҳкамлайди, иш ўринлари яратилишини рағбатлантиради ва иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлайди.

09/29/2025
  • PDF (Russian)
422-430 56 27
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАР
Гулнoрa Шaдиевa

Ушбу мақола Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва унинг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашдаги ўрнига бағишланган. Ривожланишнинг асосий детерминантлари сифатида давлат қўллаб-қувватлаши, инфратузилма даражаси, молиявий ресурсларга етарли имконият ва ишчи кучининг малакаси кўриб чиқилган. Алоҳида эътибор инновациялар ва рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган бўлиб, улар бизнес жараёнларини оптималлаштириш, харажатларни камайтириш ҳамда бозорларни кенгайтиришга хизмат қилади. Олиб борилган таҳлил шуни кўрсатадики, эришилган ижобий натижаларга қарамасдан, соҳа қатор муаммоларга дуч келмоқда: молиялаштириш имкониятларининг чекланганлиги, рақобатнинг юқорилиги ва маъмурий тўсиқлар. Шу билан бирга, бюрократик тартиб таомилларни қисқартириш, солиқ имтиёзлари бериш ва хизматлар экспортини рағбатлантиришга қаратилган давлат ташаббуслари соҳанинг янада ривожланиши  учун қулай шарт-шароит яратмоқда. Хулоса қилиб айтганда, хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес иқтисодиётга қўшадиган ҳиссасини кенгайтириш бўйича катта салоҳиятга эга, айниқса экспорт ва халқаро бозорларга интеграция орқали. Комплекс чораларни амалга ошириш эса кичик корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг диверсификациясини таъминлаш имконини беради

09/29/2025
  • PDF (Russian)
456-463 57 23
АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИНИНГ МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИ САМАРАДОРЛИГИ ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Гулнора Шадиева , Мирфоилжона Мирхонова

Ушбу мақолада замонавий иқтисодиёт шароитида хизматлар соҳасини ривожлантиришда аутсорсинг хизматларини такомиллаштиришнинг афзалликлари ва самарали жиҳатларига алоҳида урғу берилган. Аутсорсинг компаниялари учун юқори тезликдаги интернет ва киберхавфсизлик хизматларининг арзонлаштирилишини қўллаб-қувватлаш орқали ушбу хизмат турларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

12/29/2025
  • PDF
393-397 67 47
АКЦИЗ СОЛИҒИ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Срожиддин Эшматов

Мақолада акциз солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш билан боғлиқ муҳим масалаларни ўрганилади. Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Муаммоларни таҳлил қилади ва акциз солиғини ундиришни кучайтириш, маъмурий жараёнларни соддалаштириш ва риоя этилишини таъминлаш бўйича потенциал ечимларни таклиф қилади. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш орқали мамлакатлар акциз солиғи тушумларини оптималлаштиришлари ва яхши фискал ва тартибга солиш натижаларига эришишлари мумкин.

07/31/2023
  • PDF
301-308 130 103
РАҚАМЛИ СОЛИҚ МАЪМУРИЯТИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИНИ ТИЗИМЛИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Ҳаётжон Насруллоев

Мазкур мақолада солиқ маъмуриятлари солиқ тўловчилар тажрибасини ошириш учун турли хил ва мураккаб электрон хизматлар қаторига эга бўлган рақамлаштирилмоқда. Шунга қарамай, электрон ҳукумат хизматларининг юқори даражада ишламай қолиши ҳисобга олинса, рақамли солиқ тизимининг муваффақияти учун зарур бўлган омилларни тушуниш жуда муҳим бўлиб ҳисобланади. Концептуал асос сиёсатчилар томонидан тўртта тоифага бўлинган солиқ маъмуриятларида рақамли хизматларни лойиҳалашда кўриб чиқиш учун ўн бешта мавзуни белгилайди – контекст, манфаатдор томонлар, технология ва намойиш этилган натижалар. Ушбу рамка, шунингдек, стратегияларни муваффақиятли ишлаб чиқишда мос ёзувлар нуқтаси бўлиб хизмат қилиши керак рақамли хизматларни солиқ маъмуриятларига жойлаштириш чораларидир. Рақамли солиқ маъмуриятининг хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

07/31/2023
  • PDF
237-243 113 91
МЕҲМОНХОНА ФАОЛИЯТИДА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚЛАШТИРИШ
Нигора Алимова

Ушбу мақолада меҳмонхона фаолиятида харажатлар тушунчаси ўрганилган. Меҳмонхона фаолиятининг хусусиятлари очиб берилган. Халқаро стандартларга мувофиқ кўрсатилган хизматлар таннархи учта категориядан, жумладан тўғридан-тўғри материал харажатлар, тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари ва устама харажатлардан иборат эканлиги таъкидланган. Тадқиқот жараёнида меҳмонхона фаолияти устама харажатлари таркиби ишлаб чиқди. Меҳмонхона фаолиятида устама харажатларни таннарх объекларига тақсимлашнинг учта босқичдан иборат услубий тартиби, меҳмонхона фаолиятида битта ўрин жой таннархини костинг қилиш тартиби ҳамда меҳмонхона фаолиятида устама харажатларни ҳисобга олишга доир бухгалтерия ёзувлари таклиф этилган.

06/27/2023
  • PDF
103-113 77 60
ЗАМОНАВИЙ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ БОШҚАРУВ КОМПАНИЯЛАРИ ЯНГИ БИЗНЕС ЖАРАЁН СИФАТИДА
Дилфуза Беридиева, Зилола Акбархаджаева

Ушбу мақолада замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари янги бизнес жараёнлари ёритилган бўлиб, унда замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари замонавий хизматлар тизимини қўллаш орқали самардорликка эришиш йўллари ёритилган. Хулосада замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари янги бизнес жараён бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

10/31/2024
  • PDF
326-336 115 97
26 - 46 from 46 << < 1 2 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer