• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ БАРҚАРОР ТИЗИМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ: ЎЗБEКИСТОН ТАЖРИБАСИ
Зилола Шомансурова

Мазкур тадқиқотда Ўзбекистон Республикасида инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг барқарор тизимларини яратиш бўйича давлат сиёсати ва механизмларининг таҳлили келтирилган. Венчур фондлари, стартап-экотизимлар, ва инновацион инфратузилманинг ривожланиши, давлат грантлари ва хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинган. Тадқиқотда иқтисодиётда инновацион фаолиятни жадаллаштириш учун замонавий технологиялар трансфери ва венчур фондлари орқали молиялаштириш зарурияти ўрганилган. Амалий ва фундаментал илмий тадқиқотларнинг ҳолати, уларнинг ишлаб чиқаришга жорий этишдаги самарадорлиги ҳам таҳлил қилинган.

01/31/2025
  • PDF
513-523 71 55
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯЛАРИНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Азмиддин Турғунимирзаев

Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида суғурта компанияларини ривожланиши, уларнинг бизнес жараёнларининг ўзгариши, соҳага рақамли ва молиявий технологияларнинг жорий этилиши ва уларнинг компанияларга берадиган рақобатбардош устунликлари таҳлил қилинган.  

01/31/2025
  • PDF
439-446 73 41
ЎЗБЕКИСТОНДА БАНКЛАРНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Малика Умарова

Ушбу мақолада банкларни трансформациялашнинг назарий жиҳатлари, олимларнинг илмий ёндашувлари келтирилган. Шунингдек, мамлакатимизда банкларни трансформациялаш жараёнининг жорий ҳолати, босқичлари  таҳлил этилиб, мамлакатда банкларни трансформациялаш жараёнининг асосий муаммо ва камчиликлари таҳлил этилган.

12/27/2024
  • PDF
400-409 66 25
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Шахноза Ёдгорова

Мақолада мамлакатимизда мустақиллик йилларида тўқимачилик саноатининг ривожланиши, ушбу соҳанинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бўйича амалий тажрибалар ёритилган. Тўқимачилик саноати корхоналари молиявий фаолиятини бошқариш, кластерлар ташкил этиш ва уларни бошқариш, тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқаришни кластерлаштиришнинг афзалликларини аниқлаш масалаларида тадқиқот олиб борган маҳаллий ва хорижий олимларнинг изланишлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистонда тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асосланган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.

05/31/2023
  • PDF
119-130 132 73
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Малика Умарова

Мақолада банкларини трансформациялаш жараёнида замонавий технологияларни жорий этишнинг назарий жиҳатлари хорижий иқтисодчи олимларнинг фикрлари асосида таҳлил қилинган. Бу борада банк тизими назарияси классик ва рақамли ривожланиш назарияларига ажратилиб унинг афзалликлари ёритиб берилган ва муаллифлик таърифлари шакллантирилган.

12/13/2024
  • PDF
656-666 163 92
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ: МАҲАЛЛИЙ АМАЛИЁТ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Нурмат Джулибеков

Мазкур мақолада ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортишнинг маҳаллий ва хорижий мамлакатлар тажрибалари батафсил таҳлил қилинган. Ер қаъридан фойдаланганлиги учун солиқ объектлари ва солиқ ставкалари бўйича  хорижий давлатлар тажрибалари ёритилган ва таҳлиллар олиб борилган.

11/29/2024
  • PDF
453-460 60 43
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИННОВАЦИОН БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Дилшода Гафурова

Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.

11/29/2024
  • PDF
424-431 90 34
ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТAЪCИPИ
Гавхар Жуманова

Мазкур мақолада тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг (ТТХИ) миллий иқтисодиёт барқарорлигига кўрсатадиган таъсири илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинади. Хусусан, ТТХИнинг иқтисодий ўсиш суръатлари, ишлаб чиқариш самарадорлиги, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва замонавий технологиялар трансферига қўшаётган ҳиссаси ўрганилади. Тадқиқот давомида инвестиция муҳитини яхшилаш, институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш орқали ТТХИ самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Муаллиф томонидан хорижий инвестицияларни жалб этишда тармоқлар кесимидаги устувор йўналишларни белгилаш, миллий манфаатлар ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш зарурлиги асослаб берилади.

03/31/2026
  • PDF
331-335 16 11
ТУРИЗМДА СУҒУРТА ХУСУСИЯТИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Умеда Максудова

Мазкур мақолада туризм соҳасида суғуртанинг хусусиятлари, соҳа дуч келадиган рисклар таснифи келтирилган. Туризм соҳасида суғурта хизматларини тақдим этиш шартлари, суғурта маҳсулотларининг турлари, суғурта ва туризм фаолиятларининг таъсир нуқталари, ҳамкорликдаги фаолиятнинг муаммолари ва уларни бартараф етиш бўйича ечимлар ҳамда ривожлантириш чора-тадбирлари таҳлил қилинган. 

02/27/2025
  • PDF
309-316 80 63
51 - 59 from 59 << < 1 2 3 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer