Ушбу мақолада товар ва молия бозорларида монополияни босқичма-босқич қисқартириш, имтиёзлар ва преференциялар бериш тизимининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, қонунчиликни тартибга солиш тизимини қисқартириш орқали республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигига салбий таъсирни янада камайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Хўжалик юритувчи субъектлар зиммасига юклаш ва солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш ва республика солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини тубдан яхшилаш назарда тутилган.
Ушбу мақолада халқаро суғурта бозорининг ривожланиш тенденциялари ва уларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш имкониятлари таҳлил қилинган. Суғурта соҳасига таъсир этувчи асосий макроиқтисодий омиллар, рақамли трансформация ва тартибга солиш ўзгаришлари ўрганилган. Solvency II халқаро стандартларини жорий этиш зарурати ва Ўзбекистонда ҳаёт суғуртаси ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган. Тадқиқот якунида рақамлаштириш, молиявий саводхонликни ошириш ва суғурта секторидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилган
Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Бунда халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари муҳим саналади. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини жорий этиш билан изоҳланади.
Мазкур мақолада Қашқадарё вилоятида аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларининг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсири социологик тадқиқотлар асосида баҳоланган. Тадқиқот доирасида ҳудуд аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил қилиниб, туғилиш даражаси, оилаларда фарзандлар сони, никоҳ ёши, миграция жараёнлари, турмуш шароити ва аҳоли саломатлиги каби омилларнинг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсири аниқланган. Таҳлил натижаларига кўра, ҳудудда демографик жараёнларнинг барқарорлиги ва юқори туғилиш майли меҳнат ресурслари ўсиши учун асос яратаётгани, бироқ миграция ва ижтимоий инфратузилма билан боғлиқ айрим муаммолар мавжудлиги қайд этилган. Тадқиқот натижалари асосида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва демографик жараёнларни тартибга солиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.