Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида ERP (Enterprise Resource Planning) тизимларини жорий этиш бўйича халқаро тажриба таҳлил қилинган. Бизнес-жараёнларни интеграциялашнинг энг ривожланган ечимларидан бири сифатида SAP технологик экотизимининг роли кўриб чиқилади. Саноат ва нефт-газ соҳаларида SAP S/4HANA платформасини қўллаш самарадорлигини белгилаб берувчи асосий омиллар аниқланди. Хорижий кейслар асосида ERP лойиҳаларининг муваффақиятли амалга оширилишига таъсир этувчи қонуниятлар, чекловлар ва таваккалчиликлар таҳлил қилинди ҳамда рақамли трансформация босқичида турган компаниялар учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мазкур мақолада солиқ имтиёзларининг иқтисодий самарадорлигини назарий ва амалий жиҳатдан қайта кўриб чиқилган, халқаро тажриба асосида уларнинг ижобий ва салбий таъсир механизмларини таҳлил қилинган ҳамда Ўзбекистон иқтисодиёти учун илмий асосланган хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг хорижий тажрибаси илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Жаҳон амалиётида шаклланган ижтимоий хизматлар моделлари, хусусан Скандинавия мамлакатларида қўлланилаётган универсал ижтимоий хизматлар тизими институционал тузилиши, молиялаштириш механизмлари ва ижтимоий самарадорлик нуқтаи назаридан ўрганилган. Тадқиқот жараёнида ижтимоий хизматларни инсон капиталига қаратилган узоқ муддатли инвестиция сифатида талқин қилишнинг назарий ва амалий асослари очиб берилган. Олинган натижалар асосида хорижий тажрибанинг Ўзбекистон шароитига мослаштирилган ҳолда қўллаш имкониятлари баҳоланиб, ижтимоий хизматлар тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада рақамлаштириш, институционал трансформация ва глобал таҳдидлар, жумладан ESG талаблари ҳамда корпоратив бошқарув шаффофлиги шароитида кончилик компанияларида стратегик бошқарув инструменти сифатида коммуникацион стратегиянинг ўрни ва аҳамияти тадқиқ этилган. Тадқиқотнинг долзарблиги Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ва институционал ислоҳотлар билан изоҳланади. Ушбу ислоҳотлар иқтисодиёт очиқлигини таъминлаш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда корхоналарни жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграция қилишга қаратилган. Назарий ёндашувлар, халқаро тажриба ва «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти мисолидаги эмпирик маълумотлар таҳлили асосида коммуникацион стратегия нафақат ахборот таъминотини амалга ошириши, балки репутацион рискларни бошқариш ва бошқарув қарорларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши асослаб берилган.
Мазкур илмий мақолада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида рақамли активлар ва криптовалюталар муомаласининг жорий ҳолати ва тартибга солиш масалалари таҳлил қилинган. Қиёсий таҳлил асосида МДҲ мамлакатларида асосан мавжуд қонунчилик нормаларининг қўлланилиши ёки мустақил ҳуқуқий асосларнинг шакллантирилиши ёндашувлари амал қилаётгани аниқланди ҳамда бу соҳада устувор бўлган давлатлар белгилаб олинди. МДҲ мамлакатларида рақамли активлар муомаласини тартибга солиш бўйича тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги ҳақида хулоса шакллантирилди.