Мақолада Ўзбекистон Республикасида аудитни ташкил қилиш ва ривожланиши босқичлари, давлат секторида аудитни ташкил этишнинг хусисиятлари ва аудитни халқаро стандартларни амалиётда қўллашнинг назарий масалалари ёритилган.
Мақолада нодавлат таълим ташкилотларининг мамлакат миллий иқтисодиётидаги аҳамияти, ушбу тармоқ соҳаларини ривожлантиришда ҳукумат томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат, нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини назорат қилувчи ташкилотларнинг вазифалари, шунингдек, таълим фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг долзарб масалалари ёритилган.
Мазкур мақолада хорижий мамлакатлар мисолида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир илғор тажрибалар таҳлил қилинган. Мақолада корпоратив бошқарувнинг асосий принципларига акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, бошқарув органларининг мустақиллиги ва масъулияти, ахборот шаффофлиги ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган. Тадқиқотда халқаро стандартлар OECD тамойиллари, G20/FSB тавсиялари, шунингдек, “Corporate Governance Code” (Буюк Британия) каби ҳужжатлар асосида корпоратив бошқарув амалиёти баҳоланади. Муаллиф илғор хориж тажрибасида кузатув кенгашларининг роли, мустақил директорларнинг функцияси, аудит қўмиталарининг самарадорлиги ва ички назорат механизмларининг ўрни ҳақида аниқ мисоллар келтиради. Мақола якунида Ўзбекистон шароитида хориж тажрибасини амалиётга тадбиқ қилиш имкониятлари, уларнинг ҳуқуқий, институционал ва иқтисодий жиҳатдан мослашувчанлигини баҳолаш, ҳамда миллий корхоналарда корпоратив бошқарув сифатини ошириш бўйича таклифлар берилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат секторидахаражатлар аудитини такомиллаштиришнинг хусусиятлари ва халқаро тажрибадан фойдаланишнинг назарий масалалари ёритилган
Мазкур мақолада давлат харидлари соҳасида рақамли технологияларни жорий этишнинг халқаро амалиёти таҳлил қилинади. АҚШ, Европа Иттифоқи, Жанубий Корея ва Сингапур каби давлатлар тажрибаси асосида электрон харид платформалари, автоматлаштирилган баҳолаш тизимлари, блокчейн ва сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг самарадорлиги ўрганилади. Шунингдек, очиқ маълумотлар, ижтимоий назорат, кичик бизнесни жалб этиш ва қонунчилик базасини такомиллаштириш орқали соҳада шаффофликни оширишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Тўқимачилик саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар мақолада ёритилган бўлиб, молиявий хатарларни камайтириш, активлардан самарали фойдаланишни оптималлаштириш ҳамда капитал ва захираларни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, белгиланган тадбирларнинг ижросини ва мақсадли натижаларга эришиш жараёнини тизимли назорат қилиш имкониятини берувчи KPI тизимини жорий этишнинг аҳамияти таъкидланган. Таклиф этилган ёндашув корхоналарнинг узоқ муддатли иқтисодий барқарорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.