• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ИҚТИСOДИЁТНИНГ ИНСТИТУЦИOНАЛ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКOМИЛЛАШТИPИШ
Мамажан Маматов

Мақолада миллий иқтисодиётнинг институтционал тузилмасининг моҳияти, унинг трансформациясига таъсир этувчи экзоген ва эндоген омиллар тадқиқ этилади. Мақолада илм-фан, бизнес ва давлатнинг муваффақиятли ҳамкopлиги шакллаpидан биpи бўлган иннoвациoн кластеpлаp хамда давлат-xусусий шеpиклиги (ДXШ) иқтисoдиётнинг институтциoнал тузилмасини такoмиллаштиpишнинг устувop йўналишлаpи сифатида илмий асосланган.

06/27/2023
  • PDF
179-186 74 143
РАҚАМЛИ ПАРАМЕТРЛАРНИ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРГА ТАЪСИРИ ҲОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР МИСОЛИДА
Самариддин Махмудов

Мақолада ҳорижий мамлакатларида, рақамли параметрларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини таҳлилининг мураккаб муносабатларни илғор эконометрик моделлардан фойдаланган ҳолда инновацион тадқиқот олиб борилди. Ҳорижий мамлакатларнинг ЯИМ аҳоли жон бошига рақамли параметрларнинг таъсири таҳлил қилинди ҳамда Жаҳон Банкининг (https://data.worldbank.org/) маълумотларининг 21 йиллик кўрсаткичларидан фойдаланилди. Тадқиқот бўйича маълумотлар кўп омилли вақтли қаторлар асосида шакллантирилганлиги учун эконометрик тенгламалар авторегрессив тақсимланган кечикиш ARDL (Autoregressive distributed lag) моделидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ушбу минтақаларда рақамли параметрлар макроиқтисодий кўрсаткичларга тўғридан-тўғи ижобий корррелацияни кўрсатган ҳолда муҳим таъсирини намойиш қилди.

03/30/2024
  • PDF
364-374 97 82
КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАPИНИ ИННОВАЦИОН БОШҚАPИШ
Амиpхон Мажидов

Мамлакатимиз Пpезиденти Миpзиёев томонидан белгилаб беpилган 2022-2026 йиллаpга мўлжалланган Янги Ўзбекистон таpаққиёт стpатегиясининг миллий иқтисодиётни жадал pивожлантиpиш ва юқоpи ўсиш суpъатлаpини таъминлаш дастуpига асосан ва унинг ижpосини таъминлаш йўлида баpча соҳалаp каби мулк қийматини, жумладан, суғуpталаш жаpаёнида кўчмас мулклаpнинг бозоp қийматини баҳолаш сифати самаpадоpлигини ошиpишга доиp изланишлаpни такомиллаштиpишнинг заpуpлиги ва долзаpблигини айтиб ўтганлаp. Иқтисодий тадқиқотлаp ва ислоҳотлаp маpкази томонидан 2022-йилнинг 1-яpми учун кўчмас мулк бозоpидаги ҳолат таҳлил қилинди. Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоpида савдо ҳажми 6 фоизга ўсди. Таҳлил натижалаpига кўpа, Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 яpмида 126 минг дона кўчмас мулк олди-сотди шаpтномалаpи pасмийлаштиpилди, бу 2021 йилнинг ушбу давpига (119 минг) нисбатан 6 фоизга кўп.  Шу сабабли кўчмас мулк объектлаpи бошқаpувини pақамли технологиялаp асосида такомиллаштиpиш бугунги куннинг устувоp вазифалаpидан биpидиp. Мазкуp мақолада кўчмас мулк объектлаpини бошқаpиш самаpадоpлигини ошиpишда ишончли бошқаpувнинг pоли ва улаpни миллий кўчмас мулк бозоpига жоpий қилиш масалалаpи ёpитилган.

04/30/2025
  • PDF
319-324 86 44
КОМПАНИЯ ЭЛEКТРОН ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИДА ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН РАҚАМЛИ ТEХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Абдулхафиз Содиков

Сўнгги ўн йилликда бизнес юритиш усуллари тубдан ўзгарди. Ушбу кескин ўзгаришнинг асосий сабаби янги технологияларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг интернет хизматлари билан уйғунлашувидир. Ушбу тадқиқот компаниялар томонидан рақамли технологияларнинг ҳозирги кунда қандай қўлланилаётганини ўрганади. Хусусан, рақамли трансформация маркетингнинг асосий иштирокида амалга ошириладиган анъанавий қиймат яратиш жараёнларини қандай ўзгартириши таҳлил қилинади. Мақолада рақамли трансформациянинг анъанавий маркетингга, жумладан, унинг роли, тузилмаси ва воситаларига таъсири ўрганилади ҳамда, корхоналарда электрон тижорат тизимини жорий этиш технологияларини ўрганиб, ушбу жараёнда қўлланилаётган технологияларга эътибор қаратади. Дунёнинг энг йирик электрон тижорат компанияларининг йиллик даромадлари бўйича солиштирма таҳлил уларнинг иқтисодий таъсирини очиб беради, шунингдек, ушбу компанияларнинг технологик ютуқлари уларнинг муваффақиятга эришишига олиб келган инновацион амалиётларни кўрсатади. Тадқиқотда рақамли технологияларнинг электрон тижоратдаги муҳим ўрни ҳам кенг стратегик нуқтаи назардан ўрганилади. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги йирик электрон тижорат фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар бўйича маълумотлар тақдим этилиб, минтақадаги электрон тижорат технологияларининг ривожланиши ва қўлланилиши тақдим этилди. Ушбу натижалар глобал ва минтақавий электрон тижорат тенденцияларини, шунингдек, ушбу тез ривожланаётган соҳани шакллантирувчи технологик омилларни чуқурроқ англашга ёрдам беради.

04/30/2025
  • PDF
353-365 74 51
ВEНЧУРЛИ МОЛИЯЛАШТИРИШ РИСКЛАРИ
Саидкамол Махмудов

Мақола венчурли молиялаштириш рискларини таҳлил қилиш ва уларни минималлаштириш усулларига бағишланган. Венчур капитал қўйилмалари стартаплар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг муҳим шаклидир, лекин у технологик носозликлар, ликвидлик муаммолари, рақобат ва бозор беқарорлиги каби юқори даражадаги ноаниқлик ва рисклар билан боғлиқ. Тадқиқот мақсади инвесторлар стартапларга сармоя киритишда дуч келадиган асосий рискларни аниқлаш, шунингдек, уларни юмшатишнинг самарали стратегиялари ва усулларини ўрганишдан иборат.

03/28/2025
  • PDF (Russian)
342-349 87 52
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Лазиз Зойиров

Суғурта компанияларининг инвестицион фаолияти молиявий барқарорликни таъминлаш ва компаниянинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун муҳим аҳамиятга эга. Бундай фаолиятда рискларни бошқариш, ликвидликни таъминлаш, молиявий ва иқтисодий тизимларга мувофиқлик, шунингдек, технологик инновацияларга боғлиқдир. Шу билан бирга, суғурта компаниялари инвестицион фаолиятда диверсификация, рискларни минималлаштириш, ликвидликни таъминлаш ва стратегик мақсадларга мувофиқ қарорлар қабул қилиш орқали ўз барқарорлигини сақлашга интилишади. Уларнинг амалиётларида технологиялардан фойдаланиш, инновацион таҳлил воситаларини ишлатиш ва глобал иқтисодий шароитларга мослашиш муҳим омиллардан ҳисобланади.

02/27/2025
  • PDF
284-292 83 36
ҲУДУДИЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ ИНТЕНСИВ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Жуманазар Сабуров

Мақолада қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасини  баҳолаш ҳамда соҳа  ривожига таъсир этувчи омил ва мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар ва истиқболдаги ривожланишга эътибор қаратилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасига илмий-инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш орқали соҳани интенсив ривожланишини  таъминлаш масалалари ёритилган. Хусусан, рақамли технологиялар ҳамда “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш орқали озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш муаммоларига эътибор қаратилган.

06/30/2025
  • PDF
259-266 77 34
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ ҲАМДА МАВЖУД ИМКОНИЯТЛАРДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Жуманазар Сабуров

Мақолада қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасини  баҳолаш ҳамда соҳа  ривожига таъсир этувчи омил ва мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар ва истиқболдаги ривожланишга эътибор қаратилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасига илмий-инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш  масалалари ёритилган. Рақамли технологиялар ҳамда “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш орқали озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш муаммолари кўриб чиқилган.

04/30/2025
  • PDF
346-352 70 62
ХУСУСИЙ МУЛКЧИЛИК МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ДРАЙВЕРИ
Шерали Жўраев

Ушбу мақолада Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг миллий иқтисодиётни ривожланишдаги ўрни, хусусий сектор субъектлари фаолиятининг холати баҳоланган, ривожланиш тенденциялари ва уларнинг инвестицион фаоллиги қиёсий таҳлил қилинган. Мақолада мамлакатда давлат мулкини хусусийлаштириш тамойиллари, хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни, таркиби, такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган. Хусусий мулкчиликни ривожланиш омиллари, таркиби, ривожланиш истиқболлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рақамлаштиришни миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/31/2025
  • PDF
315-324 99 45
ЎЗБЕКИСТОН СТАРТАП ЭКОТИЗИМИ, АСОСИЙ МУАММОЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Шерали Джанизаков

Мазкур мақолада мамлакатимизда стартап экотизимининг ривожланиш тенденциялари, институционал муҳит, асосий муаммолар ва келажак учун муҳим йўналишлари ўрганилган. Стартап экотизимини шакллантириш борасида давлат институтлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти, шунингдек, стартап лойиҳаларни молиялаштиришда энг самарали институтларидан бири сифатида венчур молиялаштириш зарурияти таҳлил қилинган.

01/30/2026
  • PDF
280-287 48 21
ОБОДОНЛАШТИРИШ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИГА ТАЪСИРИ
Кулмамат Мирзаев , Жамшид Хайитов

ушбу мақолада ободонлаштириш хизматларини кўрсатувчи субъектлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва унинг сифатига ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса аҳолига ободонлаштириш хизматлари кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш ва бу орқали ушбу тизимда рақамлаштириш жараёнларини мавжуд ўзгаришларга мос ҳолда такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

12/27/2024
  • PDF
347-350 52 32
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА АҲОЛИ ОМОНАТЛАРИНИНГ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Зохид Хакимов

Ўзбекистон Республикасида аҳоли омонатларининг жозибадорлигини ошириш, банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш ва омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадқиқот натижалари баён этилган. Тадқиқотда тижорат банклари фаолияти, қонунчилик базаси ва халқаро тажриба чуқур таҳлил қилинди. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Германия, Сингапур ва Жанубий Корея каби мамлакатлардаги омонатларни кафолатлаш тизими Ўзбекистон шароитига мос равишда таққосланди. Жадаллашган рақамлаштириш жараёнлари ва автоматлаштирилган қайтариш тизимлари омонатчиларнинг банк тизимига бўлган ишончини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тадқиқот натижалари асосида омонатларни қайтариш муддатини қисқартириш, рақамли хизматларни кенгайтириш, кафолатланган лимитни ошириш ва маркетинг стратегияларини ривожлантириш каби тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигини ошириш ва халқаро молия бозорлари билан интеграция жараёнини тезлаштириш учун замин яратади.

12/13/2024
  • PDF
675-681 133 81
КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ СОҲАСИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ ҚЎЛЛАШ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Қурбанмурат Тапаров

Тоғ-кон саноати соҳасида жаҳон етакчиси бўлган “НКМК” АЖ дунёдаги олтин ишлаб чиқарувчи энг йирик тўртталикдан бири ҳисобланади. Корхона ўзининг 65 йиллик тарихи давомида биринчилардан бўлиб инновацион геологик қидирув ишларидан тортиб, энг юқори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган олтин қазиб олишнинг тўлиқ циклини ўзлаштирди ва ривожланди. 2022-йил 1-январдан бошлаб “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ тизимига замонавий корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этишни назарда тутган фаол ва кенг кўламли трансформация жараёни бошланди. Ушбу мақолада “НКМК” АЖда корпоратив бошқарув тамойилларининг жорий этилиши ва унинг бугунги кундаги дастлабки натижалари кўриб чиқилади. Мақолада корпоратив бошқарув атамасининг таърифи, унинг умуман корхоналарнинг ўсиши ва ривожланишига қандай таъсир этиши, шундан сўнг “НКМК” АЖда корпоратив бошқарув таҳлили ва “НКМК” АЖдаги натижалар Топ-10 та етакчи тоғ-кон компаниялари рўйхати билан таққосланади. Хотимада, муаллиф “НКМК” АЖ “кейси” асосида корпоратив бошқарув таҳлилини умумлаштиради.
Калит сўзлар: корпоратив бошқариш, инвестиция, JORС кодекси

08/30/2024
  • PDF
405-415 79 33
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ: МАҲАЛЛИЙ АМАЛИЁТ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Нурмат Джулибеков

Мазкур мақолада ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортишнинг маҳаллий ва хорижий мамлакатлар тажрибалари батафсил таҳлил қилинган. Ер қаъридан фойдаланганлиги учун солиқ объектлари ва солиқ ставкалари бўйича  хорижий давлатлар тажрибалари ёритилган ва таҳлиллар олиб борилган.

11/29/2024
  • PDF
453-460 61 43
ИНФРАТУЗИЛМА РИВОЖЛАНИШИНИНГ МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТДАГИ ЎРНИ
Бeхруз Каримов

Мақолада инфратузилманинг миллий тараққиётдаги ўрни ва аҳамияти назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Хусусан, инфратузилма тармоқларини ривожлантиришнинг иқтисодий ўсиш, ҳудудий барқарорлик ва ижтимоий фаровонликка кўрсатаётган таъсири очиб берилган. Шунингдек, инфратузилмага инвестициялар жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларининг миллий тараққиёт стратегиясидаги ўрни илмий асосланган. Хулоса қилиб, миллий тараққиётнинг барқарор ва самарали йўналишларини таъминлашда инфратузилмани инновацион асосда ривожлантириш муҳим омил экани таъкидланган.

09/29/2025
  • PDF
410-417 31 14
51 - 65 from 65 << < 1 2 3 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer