Ушбу мақолада Ўзбекистон телекоммуникация корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш методологияси кўриб чиқилган. Методологияда ҳисобга олинган асосий кўрсаткичлар инновацион фаоллик даражаси, инновацияларни жорий этишдан олинган иқтисодий ва ижтимоий натижалардир. Методология инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш ва янада такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш имконини беради.
ақолада инновацион фаолият рискларининг моҳияти кўриб чиқилган ва рискларнинг асосий таснифланиши, уларни гуруҳлаш белгилари аниқланган, “риск” ва “ноаниқлик” тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги, инновацион риск моҳиятини, инновацион фаолиятда рискларни тизимлаштириш, уларни тизимлаштириш ва гуруҳлаштиришда турли ёндашувлар таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқариши иқтисодиётни модернизация қилиш шароитига мослаштириш зарурати инновацион инфратузилмасини шакллантиришга қизиқишнинг кучайишига олиб келди, чунки истиқболларни аниқлаб, ривожланишнинг келгуси тенденцияларини олдиндан кўрмай, бозор шароитида тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг деярли иложи йўқ. Шу боис кичик бизнес корхоналар ишлаб чиқариши инновацион хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш унга таъсир этувчи муҳим ички ва ташқи омиллар ёритилган.
Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизда инновацион фаолият соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инновацион ривожланиш стратегиясининг аҳамияти ва мазмун-моҳияти, стратегияда белгиланган мақсад-вазифаларнинг амалга оширилишига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинган.
Мақолада Ўзбекистон шароитида кичик ва ўрта бизнесда (КЎБ) инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг ҳудудий иқтисодий имкониятлари, хусусиятлари ва инновацион омиллари таҳлил этилган. Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини ифодалавчи интеграл индекслар аниқланган ва шу индекслар ёрдамида ҳудудлар кесимида КЎБда инновацион фаолиятни ривожланишида имитацион инновациялардан фойдаланиш имкониятлари аниқланган.
Ушбу мақолада корпоратив бошқарув тизимида ESG (Environmental, Social, Governance) тамойилларини интеграция қилишнинг инновацион механизмлари ва уларнинг ташкилот самарадорлигига кўрсатаётган таъсири таҳлил қилинди. Тадқиқотда ESG стандартларини жорий этиш орқали компанияларнинг барқарор ривожланиши, ижтимоий масъулияти ва экологик барқарорлиги кучайиши ҳамда корпоратив қийматнинг ошишига хизмат қиладиган омиллар аниқланди. Илмий ишда инновацион усуллар – рақамли технологиялар, “яшил” инвестициялар ва масъулиятли корпоратив бошқарув моделларини жорий этиш тажрибалари ўрганилди. Шунингдек, ESG тамойилларининг иқтисодий самарадорликка, инвестицион жозибадорликка ва корпоратив нуфузга таъсирини баҳоловчи илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари корпоратив бошқарувнинг замонавий тенденцияларини чуқур англашга ва компаниялар учун барқарор ривожланиш стратегияларини шакллантиришга хизмат қилади.
Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш усуллари ўрганилган. Меҳнат унумдорлигини баҳолаш учун интеграл кўрсаткичлар ва инновацион кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали меҳнат ресурсларининг самарали фойдаланишини таъминлаш йўллари кўрсатилган
Мақолада Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш йўлларини такомиллаштириш инновацион тизими ёритилган. Муаллифнинг таъкидлашича, Сурхондарё вилоятининг туризм саноати салоҳиятини самарали бошқариш ва ривожлантириш бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини такомиллаштиришнинг жорий иқтисодий шароитлари, инновацион воситалари ва усулларини топиш ва мослаштириш орқали амалга оширилиши мумкин. Шу боис муаллиф томонидан Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш туризм индустрияси салоҳиятининг ривожланиши ва муваффақиятли ишлашини таъминлаш учун соҳани юритиш ва бошқаришнинг янги усули таклиф этилган ҳамда шу асосда “Surxon Tourism” иловаси ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада инновацион иқтисодиёт шароитида давлат харидлари тизимини такомиллаштириш муаммолари ва уларни ҳал этиш чора-тадбирлари таҳлил қилинди. Давлат харидлари жараёнидаги бюрократик тўсиқлар, молиявий қўллаб-қувватлашнинг етишмаслиги ва коррупция хавфи давлат харидларини самарали ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди. Мақолада қонунчиликни такомиллаштириш, электрон тендер тизимини жорий этиш, кичик ва ўрта бизнес учун молиявий дастурларни кенгайтириш каби чора-тадбирлар тавсия қилинган. Давлат харидлари тизимини модернизация қилиш миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга кўмаклашади.
Мақолада инновацион ривожланиш шароитида банк тизими фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари кўрилган, банк хизматлари бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган. Банк хизматлари бозорининг элементлари ва механизмларини такомиллаштириш йўналишлари асослаб берилган, банк фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири таъкидланган ва тавсифланган.
Ушбу мақолада замонавий шароитда хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини инновацион ривожлантириш моделларининг назарий-услубий асослари, Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳаси таҳлили, хизмат кўрсатиш соҳасини тармоқлар ва уларнинг таркиби бўйича тақсимлаш модели, хизмат кўрсатиш соҳасининг функциялари, хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожлантириш моделларининг қисқача тавсифи ёритилган.
Мақолада меҳнат бозори авлод вакилларининг эгилувчан иш билан бандлиги, меҳнат муносабатларининг амал қилиши ва меҳнат қийматларидаги фарқларнинг илмий-назарий фарқлари ўрганилган. Ўзбекистонда 1991-2024 йилларда ҳар бир аҳоли ёш гуруҳининг умумий аҳоли таркибидаги улуши, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталарнинг меҳнат ресурслари таркибидаги улуши тўлқинининг ўзгариши баҳоланилган. Юқори информацион ва теҳнологик ишланмаларга асосланган инновацион иқтисодиёт аҳолининг эгилувчан ва самарали меҳнатда бандлигини, унинг иш билан бандлик тармоқ таркибини ўзгаришига таъсири ва кадрлар қўнимсизлиги масалалари ёритилган. Меҳнат бозори ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик ҳолати, инновацион тадбиркорлик фаолиятида иш билан бандлик даражасининг ортишига таъсир этувчи омиллар тадқиқ этилган.
Ушбу мақолада турли маъмурий даражадаги шаҳарлар ривожланишининг аниқланган муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, турли даражадаги шаҳарларга нисбатан урбанизация сиёсатининг махсус чора-тадбирлари таклиф этилган. Булар: агломерацияларни шакллантириш; маъмурий, ўқув, ишлаб чиқариш объектларини шаҳардан ташқарига олиб чиқиш ва бошқарув функцияларини бошқа тузилмаларга ўтказиш; инновацион, илмий ва юқори технологик фаолият турларини, инновацион-технологик кластерларни яратиш; инновацион бошқарув шакллари негизида яқин ҳудудларнинг шаҳарлар билан ўзаро ҳамкорлиги; йўлдош шаҳарларни яратиш; ихтисослашувдан келиб чиққан ҳолда саноат, ижтимоий, транспорт, муҳандислик хизмати ва секторлар функцияларини ривожлантириш; инвестициялар, меҳнат ва ишлаб чиқариш ресурсларини кўчириш механизмларини ишлаб чиқиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Ушбу илмий мақолада Ўзбекистонда электрон тижорат ривожланишининг жорий ҳолати ўрганилган. Тадқиқот натижасида электрон тижоратнинг замонавий усуллари (кўп каналли харидлар, роботлаштириш ва сунъий интеллект, машинани ўрганиш алгоритмларидан фойдаланиш) ва мамлакатда уларни қўллашнинг муаммолари ҳамда имкониятлари тадқиқ этилган.
Мақолада инновацион ривожланиш шароитида замонамизнинг долзарб муаммоларига жавоб берадиган аниқ мақсадларга эга бўлган ҳаёт даражаси ва сифатининг миллий концепциясини шакллантириш йўлларидаги инсон капитали сифатини ошириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилган, Олий таълим сифатини ошириш ва институтционал муҳитни ўзгартириш учун шарт-шароитлар яратиш инсонлар фаровонлигига хизмат қилувчи омил сифатидалига эътибор берилди.
Илмий мақолада тижорат банкларида масофавий банк хизматлари самарадорлиги ва уларни билдирувчи кўрсаткичларнинг прогнози амалга оширилган. Прогноз кўрсаткичларини аниқлашда ХАБ Трастбанк ва АТБ Туронбанклар статистик маълумотларидан фойдаланилган. Прогноз 2026 йил март ойига қадар қилинган ва бунда реал кўрсаткичлардан фойдаланилган.
Мазкур мақолада минтақавий ривожланишни таъминлашда молиявий воситалардан фойдаланиш механизмлари ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинган. Тадқиқотда Европа Иттифоқи давлатлари, хусусан Польша ҳамда Туркия тажрибаси асосида ҳудудий ривожланишни молиялаштириш моделлари қиёсий ўрганилган. Мақолада молиявий воситаларнинг институционал асослари, айланмали молиялаштириш механизмлари, ҳудудий ривожланиш агентликлари фаолияти ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида амалга оширилаётган молиялаштириш тизимларининг иқтисодий натижалари таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларига кўра, минтақавий ривожланишда молиявий воситаларнинг самарадорлиги уларнинг қайтарилувчанлиги, манзиллилиги ва институционал мувофиқлашув даражасига боғлиқ эканлиги аниқланган. Шунингдек, Польша ва Туркия тажрибаси асосида ҳудудий молиялаштиришнинг самарали моделлари, айниқса револьвер фондлар, ҳудудий ривожланиш агентликлари ва инновацион молиявий инструментлар (венчур фондлар, “яшил” облигациялар, сукук)дан фойдаланишнинг аҳамияти асослаб берилган. Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда минтақавий ривожланишни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини ошириш ва инвестиция фаоллигини рағбатлантириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Ушбу мақола тадбиркорликда қиймат инновациясининг асосий муваффақият омилларига оид концептуал мунозараларга ҳисса қўшишга қаратилган ва бизнес контекстида қиймат инновацияларни амалга оширишга ёрдам берадиган инновацион амалиёт ва жараёнларни тақдим этади.
Ҳар томонлама барқарор ижтимоий-иқтисодий ва инновацион ўсишни таъминлайдиган, қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишга ҳисса қўшадиган Ўзбекистон Республикасида қишлоқ жойларини ривожлантиришнинг кейинги устувор йўналишларини белгилаш зарурлиги асослаб берилган. Қишлоқ жойларининг тизимли муаммолари аниқланиб, уларни ҳал етиш йўллари таклиф этилмоқда. Қишлоқ ривожланишининг асосий тамойиллари шакллантирилиб, унинг янги устувор йўналишлари таклиф этилади. Қишлоқ ривожланишининг асосий аниқланган йўналишларини амалга ошириш учун воситаларни танлаш катта аҳамиятга ега. Хулоса қилиб айтганда, ҳар томонлама барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ва қишлоқ аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун мамлакатда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва қишлоқ жойларини ривожлантириш бўйича саъйҳаракатларни фаоллаштириш зарур деган хулосага келишди. Ушбу мақола тадқиқотчилар, давлат идоралари, мутахассислар ва Ўзбекистондаги қишлоқ тараққиётига қизиққан ҳар бир кишини қизиқтиради