Ўзбекистонда босқичма-босқич амалга оширилган институционал ҳамда иқтисодий ислоҳотлар жараёнида узоқ муддатли ижарага бериладиган ерларда фермер хўжаликлари ташкил этилади. Бу қишлоқда барқарорлик ва ривожланишни таъминловчи ҳақиқий мулкдорлар синфини шаклланишига асос яратди. Ҳозирги босқичда фермер хўжаликлари сони, ер майдони, иш билан бандлар таркиби оптималлашди, даромад самарадорлиги ошмоқда. Ушбу натижалар “Ўзбекистон–2030” стратегиясида қишлоқ хўжалиги ва фермер хўжаликлари ишлаб чиқаришининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича қўйилган устувор вазифаларни самарали ҳал этишга кенг имкониятлар беради.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг миллий иқтисодиётни ривожланишдаги ўрни, хусусий сектор субъектлари фаолиятининг холати баҳоланган, ривожланиш тенденциялари ва уларнинг инвестицион фаоллиги қиёсий таҳлил қилинган. Мақолада мамлакатда давлат мулкини хусусийлаштириш тамойиллари, хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни, таркиби, такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган. Хусусий мулкчиликни ривожланиш омиллари, таркиби, ривожланиш истиқболлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рақамлаштиришни миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида савдо хизматларини ривожлантириш тизимини баҳолашнинг назарий ва услубий жиҳатларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг умумий масалалари кўриб чиқилган. Ишни тақдим этиш жараёнида савдо хизматларини ривожлантириш тизимини баҳолашнинг асосий элементлари умумлаштирилган ва унинг функциялари тизимлаштирилган, ривожланиш омиллари ўрганилган, шунингдек, савдо хизматларини ривожлантириш тизимини баҳолашнинг роли ўрганилиб, савдо ва миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш платформасини шакллантиришда савдо хизматларини ривожлантиришга эътибор берилган.
Ушбу мақолада турли маъмурий даражадаги шаҳарлар ривожланишининг аниқланган муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, турли даражадаги шаҳарларга нисбатан урбанизация сиёсатининг махсус чора-тадбирлари таклиф этилган. Булар: агломерацияларни шакллантириш; маъмурий, ўқув, ишлаб чиқариш объектларини шаҳардан ташқарига олиб чиқиш ва бошқарув функцияларини бошқа тузилмаларга ўтказиш; инновацион, илмий ва юқори технологик фаолият турларини, инновацион-технологик кластерларни яратиш; инновацион бошқарув шакллари негизида яқин ҳудудларнинг шаҳарлар билан ўзаро ҳамкорлиги; йўлдош шаҳарларни яратиш; ихтисослашувдан келиб чиққан ҳолда саноат, ижтимоий, транспорт, муҳандислик хизмати ва секторлар функцияларини ривожлантириш; инвестициялар, меҳнат ва ишлаб чиқариш ресурсларини кўчириш механизмларини ишлаб чиқиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.