Мазкур мақолада солиқ маъмуриятлари солиқ тўловчилар тажрибасини ошириш учун турли хил ва мураккаб электрон хизматлар қаторига эга бўлган рақамлаштирилмоқда. Шунга қарамай, электрон ҳукумат хизматларининг юқори даражада ишламай қолиши ҳисобга олинса, рақамли солиқ тизимининг муваффақияти учун зарур бўлган омилларни тушуниш жуда муҳим бўлиб ҳисобланади. Концептуал асос сиёсатчилар томонидан тўртта тоифага бўлинган солиқ маъмуриятларида рақамли хизматларни лойиҳалашда кўриб чиқиш учун ўн бешта мавзуни белгилайди – контекст, манфаатдор томонлар, технология ва намойиш этилган натижалар. Ушбу рамка, шунингдек, стратегияларни муваффақиятли ишлаб чиқишда мос ёзувлар нуқтаси бўлиб хизмат қилиши керак рақамли хизматларни солиқ маъмуриятларига жойлаштириш чораларидир. Рақамли солиқ маъмуриятининг хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Мазкур мақолада тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг бўйича халқаро стандартларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари, банкларда халқаро стандартнинг хусусияти ва мазмуни, турли илмий нашрларда халқаро стандарт бўйича талқинларнинг таҳлили, айрим халқаро стандартдан фойдаланиш методикасининг банклардаги ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган ва оптимал вариантда трансформация қилиш ўз ифодасини топган. Тадқиқотлар натижасида тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг бўйича халқаро стандартларини қўллашга доир муаллиф томонидан ўз фикри ифодаланган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Maqolada raqamli aktivlarning mohiyati va ularning turlari, raqamli texnologiyalarni rivojlantirishdagi roli o‘rganiladi, raqamli aktivlarni muomalaga kiritish bilan bog‘liq asosiy afzalliklar va xavflar tahlil qilinadi, iqtisodiyotni yanada raqamlashtirish sharoitida bank tizimini samarali rivojlantirish bo‘yicha xulosa va takliflar berilgan.
Мақолада давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрнига доир назарий ёндашулар кўриб чиқилган, солиққа тортишда тўғри солиқларнинг нисбатини аниқлаш муаммосига эътибор қаратилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида қиёсий таҳлил қилинган. Чунки бу солиқ корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида ижобий фаолият натижасидан бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Замонавий иқтисодий тараққиёт босқичида рақамли технологиялар соҳасига, жумладан ушбу соҳада меҳнат бозорининг ривожланишига таъсир этувчи омилларни турли тадқиқот усуллари асосида баҳолаш мамлакатда рақамли иқтисодиёт йўналишида тўғри стратегик йўналишларни белгилаш учун асос ҳисобланади. Маълумки, меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига бўлган талабни баҳоловчи асосий кўрсаткичлардан бири бу – мутахассисларнинг иш ҳақи ҳисобланади. Шу сабабли тадқиқотимизнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудларида раыамли технологиялар соҳаси мутахассисларининг иш ҳақига таъсир этувчи омилларни эконометрик таҳлил этиш ва олинган эконометрик моделлар асосида тегишли хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Мазкур мақолада республикамизда сўнги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин айланма савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Мазкур мақолада Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига ресурс солиқлар тушумлари прогнозини (хорижий давлатларнинг тамойиллари ва амалий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда) тайёрлаш мақсадида ишлаб чиқилган, шунингдек давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш доирасида давлат бюджетига ресурс солиқлар тушумининг таъминлашга ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлашга қаратилган.
Мақолада замонавий ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларнинг долзарб йўналишларидан бири – корпоратив бошқарувни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ташқи молиялаштиришга имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади ва мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсишининг шартларидан бири ҳисобланади. Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятининг жаҳон тажрибаси, бошқарувнинг корпоратив шакли миллий озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини кенгайтириш ва йирик хорижий компаниялар экспанциясига қарши чиқиш воситаси эканлигини кўрсатмоқда.
Мазкур мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик) тушунчаси ва унинг мазмуни, турли илмий нашрларда тушунчага берилган таърифлар, тўловга қобилиятсизликни таҳлил этиш методикаси, мавзунинг долзарблиги келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги, унинг аҳамияти талқин қилинган. Ушбу Қонун 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг 155-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган. Мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни башоратлашнинг хориж моделлари ва уларда қўлланиладиган кўрсаткичлар талқин қилинган. Тадқиқотлар натижасида тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни олдини олиш бўйича муаллиф ёндошуви шакллантирилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Mazkur maqolada respublikamizda so‘ngi yillarda mamlakatda soliq va moliya sohalarida tadbirkorlik faoliyatini yuritish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, investitsiya muhitini yaxshilash hamda biznes doiralarning ishonchini yanada mustahkamlashga qaratilgan keng ko‘lamli islohotlar yoritilgan. Shu bilan birga, iqtisodiyotda yashirin aylanma savdo va umumiy ovqatlanish, avtotransportda tashish, uy-joy qurilishi va ta’mirlash, turarjoy xizmatlarini ko‘rsatish kabi sohalar o‘rganilib, xorij tajribasi, mamlakatimizda uni qo‘llash bo‘yicha ilmiy-amaliy xulosa va takliflar shakllantirilgan.
Maqolada O‘zbekistonda takoful – islom sug‘urtasining joriy etilishi va rivojlanishi, islom moliyasining mohiyati va uning zamonaviy moliyaviy vositalariga ilmiy yondashuvlarni tadqiq etish, shuningdek, takafulning ishlash mexanizmi va tipologiyasining ilmiy asoslarini ochib berish; Takofulning sug‘urta bozorida iqtisodiy kategoriya sifatidagi mazmuni va uning o‘rni, sug‘urta bozorida takofulning rivojlanishi va hozirgi holatiga baho berish haqidagi ilmiy-nazariy qarashlar yoritilgan.