Ушбу мақолада туристик-меҳмонхона субъектларида олинган даромадлар реестрини барча фаолият ҳамда хизмат турлари бўйича яхлит шакл ва мазмунда тузиб бўлмаслиги асосланган. Чунки, ҳар бир фаолият ёки хизмат туридан олинган даромадларнинг турли усулларда тан олиниши, уларнинг мазмунан ҳар хил бўлган ҳужжатлар билан тасдиқланиши, айрим хизмат турларини, чунончи туристик хизматларни, хорижий валюталарда амалга оширилиши ҳамда бошқа хил маълумотларни тизимлаш зарурати бунга имкон бермаслигига алоҳида эътибор қаратилиб, асосланган.
Ушбу мақолада харажатлар иқтисодий категорияси бўйича илмий қарашлар тадқиқи, нодавлат таълим ташкилотларида амалга ошириладиган харажатлар таркиби, ушбу харажатларни бевосита ва билвосита харажатларга таснифлаш орқали харажатлар таркибини белгилаб олиш масалалари, шунингдек, нодавлат таълим ташкилотида асосий ва қўшимча фаолият турлари бўйича амалга оширилган харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ўрин олган.
Мақола молиявий рисклар, уларни таснифлаш ва бошқариш усулларини ўрганишга бағишланган. Кредит, валюта ва фоиз ставкаси каби рискларнинг асосий турлари ва уларнинг молиявий фаолиятга таъсири кўриб чиқилган. Рискларни бошқариш усуллари, жумладан, диверсификация қилиш, хеджирлаш, суғурталаш ва захираларни яратиш ёритилган. Ноаниқлик ва ўзгарувчан ташқи муҳит шароитида рискларни камайтириш ва бизнеснинг барқарорлигини оширишга ёрдам берадиган блокчейн ва сунъий интеллект каби замонавий технологияларга эътибор қаратилган.
Ushbu tadqiqotda muzeylar va madaniy meros obyektlarida ko‘rsatiladigan xizmatlarni rivojlantirish hamda ularni turizm sohasi bilan integratsiyalash uslubiy asoslari o‘rganilgan. Asosiy e’tibor, madaniy obyektlarning turizmda samarali foydalanilishi, xizmatlar sifatini oshirish, innovatsion yondashuvlar joriy etish va xorijiy tajribalarni o‘rganishga qaratilgan. Tadqiqot natijasida turizm infratuzilmasi, marketing strategiyalari, raqamli texnologiyalar va mahalliy hamjamiyat ishtirokining muhimligi aniqlangan. Xulosa va takliflarda O‘zbekiston sharoitida muzey va madaniy meros obyektlari faoliyatini turizm bilan uyg‘unlashtirish bo‘yicha tavsiyalar ishlab chiqilgan.