Maqolada insolyatsiyaning urbanizatsiya sharoitida yashash infratuzilmasini shakllantirish va optimallashtirishdagi tizimlashtiruvchi omil sifatidagi o‘rni ko‘rib chiqiladi. Insolyatsiyaning hududiy iqtisodiy ko‘rsatkichlar, jumladan, energiya sarfi, sanitariya-gigiyena ko‘rsatkichlari va ijtimoiy-demografik yashash sharoitlari bilan o‘zaro bog‘liqligi asoslab beriladi. Matematik modellashtirish usullariga tayangan holda turar-joy qurilishida insolyatsiya ko‘rsatkichlarini hisoblash va optimallashtirish algoritmlari taklif etiladi. Toshkent shahridagi turar-joy qurilishi amaliyotidan olingan misollar tahlil qilinib, insolyatsiya parametrlarining hudud iqtisodiy ko‘rsatkichlariga ta’siri namoyish etiladi. Insolyatsiya talablari shaharsozlik dasturlari va uy-joy siyosati loyihalariga integratsiya qilish bo‘yicha xulosalar va tavsiyalar shakllantirilgan.
Ушбу мақоланинг мақсади, мамлакат ва жамият ўз инфратузилмаси ва урбанизация жараёнларини яхшилаш учун амалга ошираётган "миллий" реновация дастурларини танқидий таҳлил қилишдир. Мақолада реновациянинг миллий даражадаги маъноси, унинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик таъсирлари кўриб чиқилади. Танқидий тизимли таҳлилда ушбу жараённинг турли ҳудудлари, республика учун энг самарали ва барқарор усулларини танлаш, уларнинг ўзаро тажрибасини таҳлил қилиш, ҳамда "миллий" реновациянинг ноаниқликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш муҳимдир. Шу билан бирга, мақолада реновация жараёнида иштирок этган давлат органлари, хусусий сектор, маҳаллий аҳолининг ролини баҳолаш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигининг аҳамиятига оид ўрганишлар келтирилади. Танқидий тизимли ёндашув орқали, тадқиқотда шу каби дастурларнинг аниқ ва таъсирчан тартибда амалга оширилишини таъминлаш учун муҳим таклиф ва тавсияларни келтиришга ҳаракат қилинади.