Мақолада давлат ғазна ижросига молиявий технологияларни қўллаш имкониятлари, уларнинг афзалликлари ва самаралари ҳамда уларни қўллашда юзага келиши мумкин бўлган рисклар ва тўсқинлик қилувчи омиллар таҳлили келтирилган.
Давлат бошқарувини рақамлаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва давлат органлари, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилашнинг муҳим воситасига айланмоқда. Рақамли технологияларнинг ўсиши шароитида рақамлаштириш давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш, бизнесга маъмурий харажатларни камайтириш ва давлат молиявий назорати самарадорлигини ошириш имконини беради.