Ijtimoiy rivojlanish keng koʻlamli masalalar, xususan, qashshoqlikka barham berish, ish oʻrinlarini yaratish, kooperatsiya, insonning qarish jarayoni, yoshlar, oila, ijtimoiy integratsiya, nogironlik v a shu kabi samarali fuqarolik jamiyatini barpo etish bilan bogʻliq masalalarni oʻz ichiga qamrab oladi. Shundan kelib chiqqan holda, mazkur maqolada ijtimoiy sohalarni rivojlantirishni moliyalashtirish orqali jamiyat ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyotini ta’minlash masalalari muhokama qilingan.
Мазкур мақолада ҳудудий ривожланиш жараёнида институционал механизмларнинг ўрни ва аҳамияти кўриб чиқилади. Ҳукумат, маҳаллий идоралар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро муносабатларни шакллантирувчи механизмлар ҳудудий иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий восита сифатида баҳоланади. Хорижий мамлакатлар (ЕИ, Украина, Россия) тажрибаси таҳлил қилинади, шунингдек, институционал ёндашувнинг назарий ва амалий асослари очиб берилади. Илмий манбалар таҳлили орқали ушбу механизмларнинг инновация, сармоя жалб қилиш ва ҳудудлараро тафовутларни камайтиришдаги самарадорлиги асослаб берилади.
Мақолада ижтимоий-иқтисодий тараққиётни режалаштиришнинг институционал ва услубий жиҳатларига эътибор қаратган ҳолда минтақавий ривожланиш стратегиясининг янги элементлари кўриб чиқилган. Стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларида жамоатчилик иштирокининг ролига, жумладан, жамоатчилик эшитувлари, эксперт маслаҳатлари, фокус-гуруҳлар, рақамли электрон бошқарув платформалари ва айниқса, фуқаролик бюджетлаштириш каби механизмларга алоҳида эътибор қаратилган. Муаллиф халқаро амалиётда (Бразилия, Испания, Франция, Хитой) бундай воситаларни жорий этишнинг назарий асосларини ҳам, амалий мисолларини ҳам ва уларни Беларус Республикасида қўллашнинг шарт-шароитларини таҳлил қилган. Минтақавий даражада стратегик режалаштириш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари тақдим этилган: ҳуқуқий база, институционал инфратузилма, мувофиқлаштириш тартиб-қоидалари, мониторинг ва баҳолаш, шунингдек, мавжуд институционал тўсиқлар аниқланган. Фуқаролик жамиятининг ролини кучайтириш ва бюджет ресурсларини тақсимлашда аҳолининг тўғридан-тўғри иштирок этиш механизмларини жорий қилиш давлат қарорларининг шаффофлигини оширишга, ҳокимиятга бўлган ишончни мустаҳкамлашга ва маҳаллий аҳоли манфаатларини аниқроқ акс эттиришга хизмат қилиши кўрсатиб берилган. Хулоса қилиб айтганда, ҳудудларнинг барқарор ва мувозанатли ривожланишини таъминлаш учун амалдаги давлат режалаштириш тизимига янги ёндашувларни жорий этиш зарур, деган хулосага келинган.
Ушбу мақоланинг мақсади, мамлакат ва жамият ўз инфратузилмаси ва урбанизация жараёнларини яхшилаш учун амалга ошираётган "миллий" реновация дастурларини танқидий таҳлил қилишдир. Мақолада реновациянинг миллий даражадаги маъноси, унинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик таъсирлари кўриб чиқилади. Танқидий тизимли таҳлилда ушбу жараённинг турли ҳудудлари, республика учун энг самарали ва барқарор усулларини танлаш, уларнинг ўзаро тажрибасини таҳлил қилиш, ҳамда "миллий" реновациянинг ноаниқликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш муҳимдир. Шу билан бирга, мақолада реновация жараёнида иштирок этган давлат органлари, хусусий сектор, маҳаллий аҳолининг ролини баҳолаш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигининг аҳамиятига оид ўрганишлар келтирилади. Танқидий тизимли ёндашув орқали, тадқиқотда шу каби дастурларнинг аниқ ва таъсирчан тартибда амалга оширилишини таъминлаш учун муҳим таклиф ва тавсияларни келтиришга ҳаракат қилинади.