Қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, қишлоқ ҳудудларида аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бугунги кунда амалга оширилаётган давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилашда хўжалик юритишнинг самарали шакллари ҳисобланувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама қилинади.
Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида қишлоқ ҳудудларида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг назарий-амалий асослари ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тадқиқ этилган. Илмий-таҳлилий ёндашув асосида қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва хизмат кўрсатиш соҳаси орқали турмуш даражасини ошириш масалалари ёритилган. Давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, имтиёзли кредитлар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари таҳлил қилиниб, уларнинг амалий самаралари кўрсатиб берилган. Шу асосда қишлоқ ҳудудларида тадбиркорлик муҳитини такомиллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва кичик бизнеснинг ЯИМдаги улушини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.