Қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, қишлоқ ҳудудларида аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бугунги кунда амалга оширилаётган давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилашда хўжалик юритишнинг самарали шакллари ҳисобланувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама қилинади.
Мақолада қишлоқ хўжалигининг янги шароитда самарали фаолият юритишига, иқтисодиётни ривожлантиришни асосан экстенсив усуллардан фойдаланишдан, эндиликда соҳа самарадорлигини оширишнинг асосий воситаси ва йўналиши сифатида интенсивлаштириш жараёнини фаоллаштиришга ўтиш йўли билан эришиш лозимлигига эътибор қаратилади. Мақолада соҳада мева-сабзавот етиштиришнинг асосий жиҳатлари, қишлоқ хўжалиги муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари ёритилган.
Марказий Осиё мамлакатлари жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий хамкорлигининг истиқболлари товар айрибошлаш, қўшма корхоналар, юк ташиш ҳажми, йирик кооперация лойихалари, туризм, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришда мамлакатлар ўртасида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларни ҳам ўзаро интеграциясини таъминлашга қаратилган фикрлар келтириб ўтилган. Шунингдек, мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида бухгалтерия ҳисоби тизимининг ўзаро боғлиқ ва фарқли жиҳатлари бўйича илмий хулосалар шакллантирилган.