Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти натижаларини баҳолашда бухгалтерия ҳисоби корхонанинг ривожланиш имкониятларидан келиб чиқиб олган ёки олиши мумкин бўлган фойдалари алоҳида аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратилган. Бухгалтерия ҳисоби ёрдамида корхона фойдасининг миқдорига қараб корхонанинг маълум бир даврдаги фаолият натижаларига баҳо бериш мумкинлиги асосланган фойданинг вазифалари белгилаб берилган
Ушбу мақолада корпоратив фойда солиғи ставкасининг инвестициялар ва ишлаб чиқариш ўсишига таъсири кўриб чиқилган. Таҳлил натижаларига кўра, самарали корпоратив солиқ ставкасини пасайтириш инвестициялар ва ишлаб чиқариш ҳажмига ижобий таъсири кўрсатиши аниқланган. Амалга оширилган таҳлиллар асосида тегишли хулосалар шакллантирилган
Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти натижаларини баҳолашда бухгалтерия ҳисоби корхонанинг ривожланиш имкониятларидан бири сифатида муҳим аҳамиятга эга эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Бухгалтерия ҳисоби ёрдамида корхона фойдасининг миқдорига қараб корхонанинг маълум бир даврдаги фаолият натижаларига баҳо бериш мумкинлиги асослаб берилган.
Ушбу мақола жорий активлар аудитида таҳлилий амалларни қўллашда фойдаланиладиган ахборот манбалари ва унинг таркибий тузилишини халқаро стандартларга мувофиқ амалий қўллаш масалаларини кўриб чиқилган. Илмий тадқиқотда захираларнинг моҳиятини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиш ҳамда таҳлил маълумотларидан аудит жараёнида қўллаш масалалари кўриб чиқилган.
Ушбу мақола жорий активлар ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ асосий жиҳатларини шарҳлайди ва уни амалий қўллаш масалаларини кўриб чиқади. Илмий тадқиқотда жорий активларнинг моҳиятини очиб бериш, тайёр маҳсулотлар, товарлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш, захираларни баҳолаш, соф сотиш нархи бўйича таснифлаш келтирилган.
Мақолада хавф назариясининг XVIIасрдан ҳозирги кунгача бўлган эволюцияси кўриб чиқилган. Сўнгги йилларда тадбиркорлик хатарларини ўрганишга қаратилган тадқиқотларга эътибор кўпроқ қаратилмоқда, бу бир қанча ҳолатлар ва сабаблар комбинацияси билан боғлиқ. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, дунёдаги сиёсий беқарорлик ва дунёнинг энг йирик давлатларидан бири – Россияга қарши иқтисодий санкцияларнинг қўлланилиши баъзи корхоналар учун ривожланиш омили бўлса, бошқалари учун уларнинг инқирозига ва ҳатто ҳалокатли хавф даражасига олиб келмоқда. Хатарларни бошқариш назарияси ва амалиёти нафақат ўз аҳамиятини йўқотмаяпти, балки уларнинг ривожланиши тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бизнес рискларини таҳлил қилиш ва бошқаришнинг фундаментал асослари XVII-XX асрларда буюк файласуфлар, математиклар ва иқтисодчилар томонидан қўйилган. Фойданинг табиати ва унинг пайдо бўлишида ноаниқликнинг ролини англаш орқали уларнинг асарларида ушбу ҳолатлар аниқланди ва бу тушунчаларнинг моҳияти очиб берилди. Улар томонидан бозор иқтисодиётига хос бўлган ноаниқлик шароитида хўжалик қарорларини қабул қилишда юзага келадиган рискли ҳолатларни характерловчи ўзига хосликлар очиб берилди. Хавф назариясини ривожлантиришга қўшилган энг катта ҳисса, иқтисодий назария, математика ва статистиканинг бирлаштирилиши бўлиб, бунинг натижасида эконометрика кристалланди. Статистик ва эконометрика усулларидан фойдаланиш кутилаётган фойдани, унинг ўзгарувчанлигини ва миқдорини аниқлашга имкон беради, хавф даражаси ва замонавий техник воситалар ва дастурлардан фойдаланиш келажакни башорат қилишга имкон беради.
Мазкур мақолада тўқимачилик саноатида логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш бўйича хорижий тажрибалар таҳлил қилинган. 1980-йиллардан бошлаб, “Аниқ вақтида” (just in time) консепсияси ва АPS (Advanced Planning and Scheduling) тизимлари логистика жараёнларининг самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлгани кўрсатилган. Supply Chain Management (SCМ) ёндашуви стратегик самарадорликка эришишда логистик жараёнларни ягона тизим сифатида бошқаришни таклиф қилади. Мақолада Хитойнинг логистика соҳасидаги тадқиқотлари ва бу борадаги ўзига хос ёндашувлари, шунингдек, халқаро стандартларга мослашуви муҳокама қилинган. Хусусан, ресурсларни бошқариш, етказиб берувчилар билан ҳамкорлик, ва иқтисодий фойда яратиш имкониятлари бўйича амалий тажрибалар тақдим этилади.