Мазкур мақолада туристик-рекреацион хизматларнинг иқтисодий моҳияти, таркибий хусусиятлари, миллий иқтисодиёт тизимидаги ўрни илмий жиҳатдан таҳлил қилинган ҳамда шу билан биргаликда туристик салоҳиятнинг юқори кўрсаткичларига қарамасдан мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига унинг таъсири анча паст эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон туристик-рекреацион салоҳиятини миллий ҳисоботлар тизимининг меъёрларида тармоқлараро ва халқаро таққослаш имконини берадиган баҳолаш методларини амалга ошириш туризм соҳасида долзарб масала эканлиги бўйича таклиф ва мулоҳазалар берилган
Мақолада Ўзбекистонда туристик-рекреацион ресурслардан самарали фойдаланиш масаласи, унинг туризм соҳаси иқтисодий самарадорлиги ва мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушига таъсири таҳлил қилинган. Илмий адабиётлар шарҳи асосида рекреацион ресурсларни бошқаришнинг турли назарий ёндашувлари ўрганилди. Давлат статистика қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Бутунжаҳон туризм ташкилоти маълумотлари асосида 2019–2024 йиллар статистик кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари пандемия йилларида ресурслардан фойдаланиш кескин пасайганини ва 2022–2023 йилларда инфратузилма кенгайиши ва туристлар сонининг кўпайиши натижасида туризмнинг иқтисодий аҳамияти ортди ва ЯИМдаги улуш 5,5 фоизга етди. Ушбу натижалар туристик-рекреацион ресурслардан самарали фойдаланиш туризм соҳасининг барқарор ривожланиши ва иқтисодий салоҳиятини оширишда ҳал қилувчи омил эканини тасдиқлади.