Ушбу мақолада жаҳондаги нуфузли компанияларда молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида «бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш, кластер ва кооперация тизимидаги субъектларда молиявий битимлар тузиш жараёнида трансферт баҳолардан фойдаланиш, операцион сегментлар бўйича молиявий ва бошқарув ҳисоботларини тақдим этиш» лозимлиги белгилаб қўйилган. Халқаро тажриба мазкур муаммоларнинг назарий-услубий ва ташкилий жиҳатлари бўйича етарлича ахборотлар базаси шакллантирилганлиги, бу борада махсус илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилаётганлигига гувоҳлик бермоқда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, «Буюк Британия ва АҚШ компаниялари ўртасида АҚШ Федерал солиқ хизмати (IRS) томонидан савдо битимлари жараёнида трансферт баҳони шакллантиришда роялти ва бошқа харажатларни ноқонуний тақсимлаш натижасида олинган 3,4 млрд. долларлик даромадни Англияда жойлашган Бош корхонага қайтарилганлиги» масаланинг жиддий ва муҳимлигидан далолат беради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссияси томонидан таклиф қилинган кўрсатмаларда, аҳолининг турмуш даражасини баҳолаш учун кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишда, биринчи навбатда, аҳолининг ўз тақдирини ўзи белгилаши ва иштирок этиш тамойилларига эътибор қаратган ҳолда, маълумотларга инсон ҳуқуқлари ёндашувига риоя қилиши кераклиги таъкидлаб ўтилган. Аҳолининг умумий даромадлари - доимий ёки такрорланувчи хусусиятга эга бўлган, йиллик ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда уй хўжалиги ёки унинг алоҳида аъзоларига тушадиган пул ва натура шаклидаги тушумлардан ташкил топади. Ушбу мақола халқаро ташкилотлар томонидан аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини баҳолаш бўйича услубиётлар ҳамда улардан фойдаланиш йўналишларини ўрганишга қаратилган.