Мақолада инновацион лойиҳаларни венчур фондлари орқали молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинади. АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларининг тажрибаси асосида венчур молиялаштиришнинг асосий механизмлари, сармоядорларни жалб қилиш усуллари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ўрганилади. Шунингдек, Ўзбекистонда венчур молиялаштириш тизимини ривожлантириш учун зарур бўлган институционал ўзгаришлар, ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва хусусий-давлат ҳамкорлигини кенгайтириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Тадқиқот натижалари Ўзбекистондаги инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва венчур сармояларини жалб қилиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган.
Ушбу мақолада темир йўл, автобус ва йўловчи ташувчи автобуслар инфратузилмасига сармоя киритиш ва уларни модернизация қилиш орқали Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинган. Мақола Европа давлатларининг транспорт сиёсатига асосланиб, Ўзбекистон шароитидаги ислоҳотларни таҳлил қилади. Транспорт инфратузилмасининг либераллаштирилиши ва хусусийлаштирилиши туристлар оқимини ошириш ва иқтисодий самарадорликни яхшилашга қаратилган. Ушбу тадқиқотда темир йўл ва автобус транспорти соҳасидаги инвестициялар, йўловчи оқими ва бозор улушининг динамикаси кўрсатилган. Иқтисодий самарадорлик, давлат-хусусий шериклик ва инновациялар орқали транспорт хизматларининг сифатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.