Мақолада замонавий иқтисодиёт шароитида давлатнинг инновацион фаолиятни молиялаштиришдаги ўрни ва аҳамияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Инновацияларнинг иқтисодий ўсиш, миллий рақобатбардошлик ва технологик тараққиётни таъминлашдаги таъсири кенг ёритилган. Шу билан бирга, хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида инновацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистон иқтисодиётида инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга оид амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада Ўзбекистонда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда ташқи қарз маблағларидан фойдаланишнинг иқтисодий аҳамияти ва самарадорлиги таҳлил қилинган. Тадқиқотда ташқи қарз ресурсларининг энергетика, транспорт, коммунал хизматлар ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантиришдаги роли ўрганилди. Шунингдек, инфратузилма инвестицияларининг иқтисодий ўсишга мультипликатив таъсири, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги институционал муаммолар ва ташқи қарз маблағларидан самарали фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда инвестицияларни баҳолаш механизмларини такомиллаштириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ва ташқи қарз портфелини самарали бошқариш муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Мазкур ёндашувлар ташқи қарз маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва мамлакат инфратузилмасини барқарор ривожлантиришга хизмат қилади
Ушбу мақолада маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби, мазкур жамғарма маблағлари манбаларининг ўзига хос хусусиятлари, жамғарманинг самарали шаклланишини баҳолашда фойдаланилувчи муҳим иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар тизими тадқиқ этилган. Ишлаб чиқилган услубий ёндашувлар асосида Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Бекат” маҳалласи ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасининг 2025 йил учун даромадлари сметаси таҳлил этилган.