Мақола молиявий рисклар, уларни таснифлаш ва бошқариш усулларини ўрганишга бағишланган. Кредит, валюта ва фоиз ставкаси каби рискларнинг асосий турлари ва уларнинг молиявий фаолиятга таъсири кўриб чиқилган. Рискларни бошқариш усуллари, жумладан, диверсификация қилиш, хеджирлаш, суғурталаш ва захираларни яратиш ёритилган. Ноаниқлик ва ўзгарувчан ташқи муҳит шароитида рискларни камайтириш ва бизнеснинг барқарорлигини оширишга ёрдам берадиган блокчейн ва сунъий интеллект каби замонавий технологияларга эътибор қаратилган.
Мазкур мақолада суғурта компаниялари фаолиятида ESG (экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) стандартларини жорий этишнинг аҳамияти ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. ESG тамойилларининг инвестицион жараёнларга таъсири, хусусан, капитал самарадорлиги, рискларни бошқариш ва инвесторлар ишончини мустаҳкамлашдаги ўрни ёритилган. Шунингдек, маҳаллий ва халқаро тадқиқотлар таҳлили орқали ESG интеграциясининг амалий механизмлари, муваффақият омиллари ва тўсиқлари кўриб чиқилган. Мақолада ESGни самарали жорий этиш бўйича қатор тавсиялар, жумладан, ички сиёсат ишлаб чиқиш, ҳисоботлар шаффофлигини таъминлаш, инвестицион портфельни қайта кўриб чиқиш каби йўналишлар аниқланган.
Мақола венчур инвесторлар ва стартапларни турли рисклардан ҳимоя қилишнинг муҳим таркибий қисмига айланиб бораётган венчур капитални суғурталаш бозори таҳлилига бағишланган. Венчур капиталининг ривожланиши ва стартаплар сонининг кўпайиши билан ноаниқлик ва бизнесдаги мумкин бўлган муваффақиятсизликлардан келиб чиқадиган молиявий йўқотишларни минималлаштиришга қаратилган суғурта маҳсулотларига эҳтиёж ортиб бормоқда. Мақолада, шунингдек, венчур капитали учун рискларни бошқариш стратегияларининг муҳимлиги ва стартапларнинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш учун суғурта механизмлари зарурлиги таъкидланган.
Мазкур мақолада тижорат банклари фаолиятида капитал етарлилиги ва молиявий барқарорликнинг молия бозоридаги рақобатбардошликка таъсири таҳлил қилинган. Тадқиқотда банк тизимида капитал етарлилиги коэффициентлари, рискларни бошқариш механизмлари ва банклар молиявий барқарорлигини таъминлашнинг институционал асослари ўрганилди. Халқаро молиявий стандартлар, жумладан Basel III талаблари асосида банк капитали ва рақобатбардошлик ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари банклар молиявий барқарорлигини таъминлаш рақобат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим омил эканлигини кўрсатди