Тижорат банкларида ресурс жалб қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд. Тижорат банклари ўз маблағларини ресурс сифатида фойдаланиши қулай ҳисобланади. Бироқ, ушбу ресурсларнинг чекланганлигини ҳисобга олсак, жалб қилинган маблағлар мақбул ва жозибали ҳисобланади. Ушбу тадқиқотимизда тижорат банкларининг ресурс жалб қилиш, депозит сиёсатини олиб бориш йўллари ҳамда депозитларни турли хил иқтисодий кўрсаткичларга нисбатини кўриб чиқамиз. Жараёнда мавжуд бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида атрофлича тўхталамиз.
Мақолада фойдали қазилмалар, ер ости ресурслари ва стратегик табиий бойликлардан фойдаланганлик учун жорий этиладиган махсус рента солиғининг ҳисоблаш механизмлари келтирилган ва бюджет барқарорлиги ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишдаги аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, ҳозирги амалиётдаги муаммолар, жумладан ҳисоб-китобнинг шаффофлиги, рента миқдорини аниқлашда қийинчиликлар ва солиқ маъмуриятининг салоҳияти камлиги каби масалалар кўтарилади. Ишда халқаро тажриба – хусусан, Чили, Австралия, АҚШ, Қозоғистон ва шу каби ресурсга бой мамлакатлардаги рента солиғи моделлари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижасида Ўзбекистон шароитида махсус рента солиғини ҳисоблаш механизмларини такомиллаштириш йўналишлари тавсия этилган.
Мақолада олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш самарадорлигини битирувчиларнинг бирламчи ишга жойлашиши асосида баҳолаш масаласи тадқиқ этилган. 2015-2025 йилларда Ўзбекистон олий таълим тизимида муассасалар, талабалар ва битирувчилар сонининг кескин ўсиши таълим сифатини фақат ички жараёнлар билан эмас, балки меҳнат бозоридаги натижалар орқали баҳолаш заруратини кучайтирди. Тадқиқотда битирувчиларнинг кадрлар буюртмачилари томонидан бирламчи ишга қабул қилиниши таълим дастурлари амалийлиги, иш берувчилар эҳтиёжига мослик ва бошқарув қарорлари натижавийлигини ифодаловчи ташқи индикатор сифатида асосланади. Эконометрик ёндашув орқали мазкур кўрсаткичга таъсир этувчи институционал, ресурс ва меҳнат бозори омилларини баҳолаш имконияти кўрсатилган. Натижалар таълим сифати бошқарувини KPI, прогнозлаш, ресурсларни мақсадли тақсимлаш ва иш берувчилар билан ҳамкорликни такомиллаштириш орқали ривожлантириш зарурлигини асослайди. Мақола натижалари бандлик мониторингини кучайтириш ва стратегик қарорлар қабул қилиш учун амалий аҳамиятга эга
Тўқимачилик саноати корхоналари билан молиявий секторнинг ўзаро биргаликдаги интеграцион фаолиятининг иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти мақолада ёритилган. Банклар ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорликнинг назарий асослари, халқаро тажрибалари ва маҳаллий амалиёти таҳлил қилинган. Шу билан бирга, молиявий ресурсларни жалб этиш, инвестиция жараёнларини рағбатлантириш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда тармоқлараро интеграциянинг ўрни алоҳида кўрсатиб берилган.
Ushbu maqolada mintaqalar iqtisodiyotining rivojlanish holatini baholash usullari va ustuvor yo‘nalishlar bayon etilgan. O‘zbekiston mintaqalarining iqtisodiy rivojlanish holati dinamik va trend tahlil, klaster tahlil, SWOT tahlil va kompozit indekslar usullari orqali tahlil qilinib, taqqoslama solishtirish orqali guruhlash asosida baholangan. Shuningdek, mintaqalarni yanada rivojlantirishning istiqbolli strategiyalarini ishlab chiqish va ularni samarali amalga oshirishning asosiy yo‘nalishlari taklif etilgan. Mintaqalar iqtisodiyotining rivojlanish holatini baholash bo‘yicha mualliflik yondashuvlari ishlab chiqilgan.