Давлат буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган харид фаолияти самарадорлиги бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ва жамоат молияси тизими самарадорлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнлари жадаллашиб бораётган ҳамда институционал муҳит мураккаблашаётган шароитда харидларнинг самарадорлигини фақат молиявий натижалар асосида эмас, балки жараёнли, кадрлар ва стратегик жиҳатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда комплекс баҳолаш зарурати ортиб бормоқда. Мазкур мақолада давлат буюртмачилари харид фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид назарий ва методологик ёндашувлар кўриб чиқилган. Хорижий тадқиқотлар таҳлили асосида молиявий кўрсаткичлар билан чекланиб қолган ёндашувлардан иқтисодий, жараёнли, институционал ва меҳнат параметрларини ўзида мужассам этган кўп қиррали кўрсаткичлар тизимига ўтишнинг зарурлиги асослаб берилган. Харид бўлинмалари фаолиятидаги операцион харажатлар, ходимлар меҳнат унумдорлиги, етказиб берувчилар таркиби ва уларнинг концентрация даражасини тавсифловчи кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратилган. Таклиф этилган кўрсаткичлар тизими харид фаолияти самарадорлигини ошириш захираларини аниқлаш, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш, шунингдек харид жараёнларининг шаффофлиги ва бошқарувчанлигини кучайтириш имконини беради. Тадқиқот натижалари давлат буюртмачилари фаолиятида KPIларни шакллантириш, мониторинг механизмларини такомиллаштириш ҳамда давлат харидлари тизимини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин
Мақолада Ўзбекистон иқтисодиётидаги замонавий трансформация жараёнлари контекстида қурилиш хизматлари соҳасини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмлари ўрганилган. Тадқиқотнинг долзарблиги қурилиш соҳасининг иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини ошириш стратегик роли билан асосланган. 2020-2024 йиллар давридаги статистик маълумотлар таҳлили асосида соҳа ривожланишининг асосий тенденциялари, жумладан, қурилиш ишлари ҳажмининг 233,8 трлн сўмгача ўсиши ва кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокининг кенгайиши аниқланди. Институционал муҳитни такомиллаштириш, молиявий механизмларни оптималлаштириш ва қурилиш соҳасини рақамлаштириш бўйича тавсиялар берилган
Ушбу тадқиқот соғлиқни сақлаш тизими харажатлари ва барқарор иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни эконометрик таҳлил ёрдамида баҳолайди. Эконометрик моделлар (OLS, Fixed Effects, IV (2SLS), GMM) орқали 44 та мамлакат мисолида таҳлиллар амалга оширилган. FE модели бўйича олинган натижаларга кўра, соғлиқни сақлаш харажатлари иқтисодий ўсишга ижобий таъсир қилиши аниқланган. Бироқ, IV модели орқали олинган натижалар OLS методи орқали олинган натижаларга яқинлиги ва GMM модели эса эндогенликни ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш харажатлари иқтисодий ўсишни секинлаштириши мумкинлигини кўрсатган. Аммо, Сарган-Ҳансен тести натижалари инструментал ўзгарувчиларнинг мукаммал эмаслигини кўрсатди.Давлатлар соғлиқни сақлаш харажатларининг миқдори ва самарадорлигини оптималлаштириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириши мумкинлиги тўғрисида хулоса қилинган.
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида кўп йиллардан буён солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича ривожлантириш сарҳисоби, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясининг ўрни ва аҳамияти ёритилган. Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада рақамли платформаларнинг халқаро савдога таъсири таҳлил қилинади. Рақамли технологиялар савдо жараёнларини оптималлаштириш, транзакцион харажатларни камайтириш ва янги бозорларга кириш имкониятларини кенгайтиришда муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга, рақамли платформаларнинг ривожланиши рақамли нотенглик, киберхавфсизлик ва ҳуқуқий тартибга солиш соҳаларидаги муаммоларни кўрсатади. Мақолада ушбу рискларни камайтириш ва рақамли савдони ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилади.
Ушбу мақолада рақамли божхона хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйишда божхона менежментини ташкил этишнинг муаммолари ўрганилган. Божхона органлари фаолиятини рақамлаштиришдан кўзланган асосий мақсадлар сифатида бизнес жараёнларини оптималлаштириш, божхона тўловлари ундирувчанлигини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва хавфларни минималлаштириш бўйича қабул қилинган норматив ҳужжатлар тавсифланган. Божхона органлари фаолиятини рақамлаштиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ва рақамлаштирилганлик даражаси кўриб чиқилган. Шунингдек, рақамли божхона хизматларини кўрсатилишини йўлга қўйишда божхона менежментини ташкил этишдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида Давлат улушига эга бўлган йирик солиқ тўловчилар маъмурчилигида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Давлат бошқарувини рақамлаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва давлат органлари, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилашнинг муҳим воситасига айланмоқда. Рақамли технологияларнинг ўсиши шароитида рақамлаштириш давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш, бизнесга маъмурий харажатларни камайтириш ва давлат молиявий назорати самарадорлигини ошириш имконини беради.
Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Онлайн тижоратнинг жадал ривожланиши, такомиллаштирилган халқаро логистика ва тўлов тизимлари билан ушбу сектор барча ҳажмдаги бизнес учун ноёб имкониятларни тақдим этади. Айниқса, долзарб мавзулар қаторига халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари киради. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини такомиллаштириш бўйича ҳозирги талаблар билан изоҳланади.
Мақолада акциз тўланадиган солиқлар акциз тўланадиган маҳсулотлар нархига киритилади ва шу тариқа якуний истеъмолчиларга ўтказилади. Шу билан бирга, акциз солиғи миқдори солиққа тортиладиган товарлар нархлари даражасини сезиларли даражада белгилайди, шунингдек, истеъмол талабига таъсир қилади. Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада акциз солиғи маъмуриятчилиги бўйича мавжуд адабиётлар кўриб чиқилади, илғор халқаро тажрибалардан хулосалар олинади. Унда назорат механизмларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ органларида сиёсат ислоҳотлари, технологик интеграция ва салоҳиятни оширишга қаратилган.