Мазкур илмий мақолада давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлашда назорат механизмларини такомиллаштиришнинг назарий-услубий асослари тадқиқ этилган. Тадқиқот доирасида давлат молиясини бошқариш тизимида бюджет назоратининг ўрни, унинг замонавий ёндашувлари ва халқаро тажрибалар таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон шароитида бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга тўсқинлик қилувчи муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари бюджет назоратини такомиллаштиришда рискка асосланган ёндашув, рақамли технологиялар, big data таҳлиллари ва жамоатчилик назорати механизмларини жорий этиш зарурлигини кўрсатади. Мақола натижалари давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш ва бюджет интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилади