Мақолада илмий мактаблар, иқтисодий ривожланишга оид турли назарий қарашлар ва уларнинг иқтисодий ўсишга таъсири чуқур таҳлил қилинган. Хусусан, классик, неоклассик ва замонавий эндоген ўсиш назариялари доирасида иқтисодий ўсиш манбалари, капитал жамғарилиши, меҳнат унумдорлиги, инновациялар ҳамда инсон капитали ривожланишининг роли асослаб берилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон шароитида иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий омиллар саноатлашув даражасининг ошиши, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари таҳлил этилган. Тадқиқотда иқтисодий ўсишни баҳолашда қўлланиладиган макроиқтисодий моделлар, жумладан, ЯИМ динамикасига таъсир этувчи ишлаб чиқариш функциялари ва омиллар модели орқали 2026–2030 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида белгиланган мақсад ва вазифалар аҳоли фаровонлигини ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини кўпайтириш ҳамда минтақаларни мутаносиб ривожлантириш йўналишлари илмий жиҳатдан асослаб берилган
Ушбу мақолада анъанавий неоклассик иқтисодий назариядан фарқ қилувчи "бошқа канон" (муқобил) иқтисодий мактаблар таҳлил қилинади ва уларнинг Ўзбекистонда ҳудудий иқтисодий ривожланишга нисбатан ёндашувлари кўриб чиқилади. Мақолада институтсионализм, структурализм ва марксизм каби йўналишлар нуқтаи назаридан ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий номутаносибликлар, марказ–периферия муносабатлари ва давлат иштирокининг аҳамияти баҳоланади. Муаллиф ушбу гетеродокс йўналишларнинг назарий асосларига таяниб, Ўзбекистон шароитида ҳудудий сиёсатни қайта кўриб чиқиш бўйича амалий таклифларни илгари суради.