Ҳозирги вақтда мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, унигг бугунги ўзгариб бораётган иқтисодий тизимлар шароитига мос раившда иқтисодий сиёсат дастурларини белгилаш асосий вазифалар сирасига кириб бормоқда. Мақола жаҳоннинг бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларида таркибий ўзгаришларнинг барқарор иқтисодий ўсиш ва ривожланишга таъсири, юқори технологияли хизмат кўрсатиш соҳаларининг жадал ўсиши, жумладан, миллий иқтисодиёт таркибини диверсификациялаш, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини қисқартириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш, таркибий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш, иқтисодий ривожланиш тамойиллари ва имкониятларини белгилаш каби йўналишларга бағишланган
Мақолада илмий мактаблар, иқтисодий ривожланишга оид турли назарий қарашлар ва уларнинг иқтисодий ўсишга таъсири чуқур таҳлил қилинган. Хусусан, классик, неоклассик ва замонавий эндоген ўсиш назариялари доирасида иқтисодий ўсиш манбалари, капитал жамғарилиши, меҳнат унумдорлиги, инновациялар ҳамда инсон капитали ривожланишининг роли асослаб берилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон шароитида иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий омиллар саноатлашув даражасининг ошиши, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари таҳлил этилган. Тадқиқотда иқтисодий ўсишни баҳолашда қўлланиладиган макроиқтисодий моделлар, жумладан, ЯИМ динамикасига таъсир этувчи ишлаб чиқариш функциялари ва омиллар модели орқали 2026–2030 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида белгиланган мақсад ва вазифалар аҳоли фаровонлигини ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини кўпайтириш ҳамда минтақаларни мутаносиб ривожлантириш йўналишлари илмий жиҳатдан асослаб берилган