Мақолада инсон капитали моҳияти турли ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш, мулкий, шахсий, тақсимлаш, институтционал, ижтимоий, такрор ишлаб чиқариш ёндашувларидан фойдаланиб унинг мазмуни ва унда таълимнинг ўрни очиб берилган.
Ушбу мақолада аҳоли даромадларига солиқ солишнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилган. Мақолада жисмоний шахслар даромад солиғи тизимига оид илмий ёндашувлар муҳокама қилинган. Аҳоли даромадлари таркиби ва солиққа тортишнинг таъсирларини таҳлили амалга оширилган. Амалга оширилган таҳлиллар асосида жисмоний шахслар даромадини солиққа тортиш бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.