Ўзбекистонда молия бозорини модернизация қилиш жараёнида қимматли қоғозлар бозорини самарали ташкил этиш ва унинг таркибий қисмлари бўлган бирламчи ва иккиламчи бозорлар фаолиятини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бирламчи қимматли қоғозлар бозори орқали корхоналарнинг капитал жалб этиш имкониятлари кенгайса, иккиламчи бозорда ликвидлик, шаффофлик ва инвесторлар ишончини таъминлаш орқали миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига замин яратилади. Тадқиқотда қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни самарали ташкил этиш истиқболлари, институционал ислоҳотлар, рақамли технологияларни жорий этиш ва халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган
Мақолада Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш учун «яшил сукук» воситасининг имкониятлари таҳлил қилинган. Мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий ҳолати, исломий молиялаштириш ва сукук бозорининг жорий ҳолати, «яшил» сукукнинг назарий асослари ўрганилган, шунингдек, ушбу воситани жорий этишдаги муаммолар ва унинг истиқболлари аниқланган. Тадқиқотда «яшил» сукукни татбиқ этиш, жумладан меъёрий-ҳуқуқий асосни шакллантириш бўйича илмий хулосалар ва амалий тавсиялар берилган.
Мазкур мақолада тижорат банклари фаолиятида капитал етарлилиги ва молиявий барқарорликнинг молия бозоридаги рақобатбардошликка таъсири таҳлил қилинган. Тадқиқотда банк тизимида капитал етарлилиги коэффициентлари, рискларни бошқариш механизмлари ва банклар молиявий барқарорлигини таъминлашнинг институционал асослари ўрганилди. Халқаро молиявий стандартлар, жумладан Basel III талаблари асосида банк капитали ва рақобатбардошлик ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари банклар молиявий барқарорлигини таъминлаш рақобат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим омил эканлигини кўрсатди