• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЎЗБЕКИСТОНДА НОЧОР КОРХОНАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ МЕХАНИЗМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Дилора Абдухаликова

Мақолада Ўзбекистонда фаолият юритаётган иқтисодий ночор корхоналар муаммолари, уларнинг молиявий барқарорлиги ва рентабеллигини тиклаш масалалари комплекс ёндашув асосида ёритилган. Тадқиқот давомида корхоналарнинг молиявий аҳволини баҳолашда халқаро тажрибалар (ЕИ, АҚШ, Жанубий Корея) ва маҳаллий ёндашувлар солиштирилиб, миллий тизимда мавжуд камчиликлар аниқланади. Шунингдек, мақолада давлат дастурлари орқали имтиёзли молиялаштиришдан фойдаланаётган корхоналар таҳлили келтирилиб, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва инновацион тармоқларда ажратилган маблағлар миқдори ва мақсадлари кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, молиявий ҳолатни баҳолашда қўлланилаётган асосий механизмлар – тўловга қобилиятни таҳлил қилиш, қарздорлик коеффициенти, санаация режаси, муҳандислик-иқтисодий экспертиза ва иқтисодий судлар қарорлари – уларнинг афзалликлари ва камчиликлари билан бирга таҳлил қилинади. Бу услубларнинг такомиллашуви рақамли платформалар, автоматлаштириш, халқаро баҳолаш стандартларини жорий этиш заруратини юзага чиқаради.

10/21/2025
  • PDF
554-563 38 39
ТУРИСТИК-МЕҲМОНХОНА СУБЪЕКТЛАРИДА ДАРОМАДЛАР АУДИТИ
Неъмат Худайбердиев

Ушбу мақолада туристик-меҳмонхона субъектларида олинган даромадлар реестрини барча фаолият ҳамда хизмат турлари бўйича  яхлит шакл ва мазмунда тузиб бўлмаслиги асосланган. Чунки, ҳар бир фаолият ёки хизмат туридан олинган даромадларнинг турли усулларда тан олиниши, уларнинг мазмунан ҳар хил бўлган ҳужжатлар билан тасдиқланиши, айрим хизмат турларини, чунончи туристик хизматларни, хорижий валюталарда амалга оширилиши ҳамда бошқа хил маълумотларни тизимлаш зарурати  бунга имкон бермаслигига алоҳида эътибор қаратилиб, асосланган.  

10/15/2025
  • PDF
473-477 37 28
БАНК ФАОЛИЯТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Нигинахон Ҳайдарова

Мақолада тижорат банкларида молиявий технологияларни қўллаш, уларнинг фаолият соҳаларига кўра молиявий технологияларнинг таснифи ва тамойиллари кўриб чиқилган. Тижорат банклари томонидан қўлланиладиган асосий молиявий технологиялар таҳлили келтирилган, уларнинг мазмуни, шунингдек, банк амалиётида қўлланилиши тавсифланган.

04/19/2025
  • PDF (English)
553-559 46 27
БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИНИ МҲХСГА МУВОФИҚ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Абдугапур Ибрагимов , Ботиржон Алиев

Ушбу мақолада Ўзбекистон тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритиш, уни ташкилий тузилмасини назорат қилиш тизими таҳлил қилиниб, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш МҲХС асосида ташкил этиш ва уни халқаро талабларга мослаб ташкил этиш, ички банк операциялари харажатларини замонавий таҳлил усуллари асосида МҲХС амалиётга жорий этиш ва фаолият турлари бўйича таҳлили амалга оширилган.

09/19/2025
  • PDF
103-107 152 40
НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИ ВА УЛАР ҲИСОБИНИНГ АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Азимжон Мустафоев

Ушбу мақолада харажатлар иқтисодий категорияси бўйича илмий қарашлар тадқиқи, нодавлат таълим ташкилотларида амалга ошириладиган харажатлар таркиби, ушбу харажатларни бевосита ва билвосита харажатларга таснифлаш орқали харажатлар таркибини белгилаб олиш масалалари, шунингдек, нодавлат таълим ташкилотида асосий ва қўшимча фаолият турлари бўйича амалга оширилган харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ўрин олган.

01/29/2025
  • PDF
34-41 75 23
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ РЕСУРСЛАР ТАРКИБИ
Севарахон Абдуллаева

Фаолият юритаётган тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита ҳамда билвосита иштирок этувчи ҳамда фаолиятнинг асосий ташкил этувчи омилларидан ҳисобланган ресурсларга боғлиқдир. Мазкур мақола корхонада иқтисодий барқарорликни таъминловчи иқтисодий ресурсларнинг таркибий тузилмасини тадқиқ этишга қаратилган бўлиб, ҳар бир ресурснинг иқтисодий жараёнларга нисбатан таъсир доираси ёритилган.

02/21/2025
  • PDF
273-281 59 30
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТЛАШ ФАОЛИЯТИНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ (“МИКРОКРЕДИТБАНК” АТБ КЎРСАТКИЧЛАРИ АСОСИДА)
Руслан Бозоров , Диёрбек Жабборов

Мақолада миллий иқтисодиётда фаолият юритаётган “Микрокредитбанк” АТБнинг соф фоизли даромадларини шаклланишига ушбу банкнинг пассивлар таркибий тузилишининг ўзгариш динамикасининг таъсирининг эконометрик таҳлили амалга оширилган. Хусусан, таҳлилда банкнинг активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни чегиришдан аввалги соф фоизли даромадаи тоъбе ўзгарувчи сифатида олинган ҳолда, мазкур банкнинг бошқа банклар олдидаги мажбуриятлари, депозитлари, кредит ва лизинг операциялари бўйича мажбуриятлари, банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, субординар қарз ва бошқа мажбуриятлари ҳамда акционерлик капитали мустақил ўзгарувчилар сифатида танлаб олинган. Таҳлиллар асосида илмий хулосалар шакллантирилган.

01/11/2026
  • PDF
788-797 15 18
ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҒАРБИЙ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ ТАЖРИБАСИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОНДА БУ БОРАДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Шерзод Атамурадов

Мақолада Ўзбекистонда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чоралар ва механизмлар таҳлил қилинади. Давлат стратегиялари, инновацион технопарклар, молиявий ёрдамлар ва халқаро ҳамкорлик орқали инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш тартиблари ўрганилади. Шу билан бирга, Ғарбий Европа мамлакатларидаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича муваффақиятли тажрибалар таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун уларнинг аҳамияти ва татбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилади. Шундай қилиб, мамлакатда инновацияларни ривожлантириш учун яратилган ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар Ўзбекист

11/21/2024
  • PDF
238-249 63 49
ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ШАРОИТИДА АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ИННОВAЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
Зилола Шомансурова

Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида инновaцион фаолиятни ривожлантиришнинг иқтисодий, молиявий ва технологик асослари таҳлил қилинади. Инновациялар иқтисодиётни модернизациялаш, рақобатбардошликни ошириш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган. Тадқиқотда инновaцион лойиҳаларни молиялаштириш, бошқариш ва уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар берилади. Натижалар Ўзбекистоннинг глобал инновaцион индексда позициясини мустаҳкамлаш ва акциядорлик жамиятларининг инновaцион салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

01/03/2025
  • PDF
320-331 43 23
1 - 9 from 9

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer