Мазкур мақолада материал ресурслар билан таъминланганлик таҳлили ва унинг асосий йўналишлари талқин этилган. Шунингдек, илмий манбаларда материал ресурслар билан таъминланганлик таҳлили бўйича ёндошувлар келтирилган. Тадқиқот натижасида материал ресурслар билан таъминланганликни таҳлил қилиш бўйича муаллиф методикаси келтирилган, ундан самарали фойдаланиш ҳамда унинг сарфини камайтириш йўллари баён этилган. Моддий ресурслар таъминотини таҳлил қилишда эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ бўлган жиҳатлар айтиб ўтилган. Шунингдек, маҳсулот ҳажмига материал ресурслар ҳажми ва улар қайтимининг таъсири омилли таҳлил ёрдамида ҳисоб-китоб қилинган.
Фаолият юритаётган тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита ҳамда билвосита иштирок этувчи ҳамда фаолиятнинг асосий ташкил этувчи омилларидан ҳисобланган ресурсларга боғлиқдир. Мазкур мақола корхонада иқтисодий барқарорликни таъминловчи иқтисодий ресурсларнинг таркибий тузилмасини тадқиқ этишга қаратилган бўлиб, ҳар бир ресурснинг иқтисодий жараёнларга нисбатан таъсир доираси ёритилган.
Мақолада корхона қийматини бошқариш тизими самарадорлигига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар ўрганилиб, тавсифланиб уларнинг корхона қийматини бошқариш жараёнларида тутган ўрни ва аҳамияти батафсил очиб берилган. Корхона қиймати бошқариш тизимида корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш, инвестиция ва инновация жараёнларини, корхонада мавжуд молиявий, моддий ресурсларни ҳамда кадрларни самарали бошқариш муҳим ўрин тутиши асослаб берилган.