• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЎЗБЕКИСТОНДА МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ
Мирислом Миролимов

Бугун бутун дунёда сиёсий-иқтисодий тарангликлар вужудга келаётган бир даврда, мамлакатлар иқтисодиётининг доимий ўсишига эришишида  экологик муаммолар ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти албатта. Иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлган меҳнат бозори ҳам бу борада бир қанча тўсиқларга учрамоқда. Бу тўсиқларни бартараф этиш мақсадида мамлакатимизда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, ишсизликни камайтириш, аҳоли турмуш-тарзини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда

04/02/2026
  • PDF
158-166 25 7
АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ СТРАТЕГИК АҲАМИЯТИ (ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА)
Соҳибжон Тўрабеков , Лола Тошназарова

Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида хизмат кўрсатиш соҳасининг стратегик ўрни таҳлил қилиниб, унинг ЯИМдаги ҳиссаси ва меҳнат бозорига таъсири очиб берилади. Тадқиқот натижаларига кўра, ушбу соҳада иш ўринлари яратиш имкониятлари аниқланиб, рақамли трансформация, гендер тенглиги ва ёшларни жалб этиш каби йўналишлар алоҳида таъкидланади. Мақолада иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги меҳнат трансформацияси, ўсиш динамикаси, меҳнат унумдорлиги, норасмий бандлик, инфратузилма ривожи ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинади. Халқаро илғор тажрибалар таҳлили асосида хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали бандликни оширишга қаратилган амалий таклифлар илгари сурилади.

06/13/2025
  • PDF (English)
427-432 75 40
ЭЛEКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ СИФАТЛИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Абдулҳафиз Содиқов

Электрон тижорат миллий иқтисодиётнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб, аҳоли турмуш тарзига катта таъсир кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар ижтимоий самарадорликни сезиларли даражада оширади. Улкан ахборот тизимига кириш имкониятининг кенгайиши, маълумотлар ҳажмининг кўпайиши ва уларни қайта ишлаш қобилиятининг яхшиланиши натижасида электрон тижорат макроиқтисодий ва микроиқтисодий муҳитга кучли таъсир кўрсатмоқда. Бу иқтисодий фаолиятдаги ноаниқликни камайтиради, ахборотдан ўз вақтида фойдаланишни таъминлайди, ахборотга эга бўлиш харажатларини пасайтиради, иқтисодий жараёнларнинг самарадорлигини оширади ва натижада бозор ресурсларини тақсимлаш механизмини янада самарали қилади. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики келгусида рақамлаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини самарадорликни ошириш орқали янада ўзгартиради ва иқтисодиёт етуклик босқичига етган сари кузатилаётган потенциал ўсишнинг пасайиш тенденциясини юмшатади, лекин тўлиқ тескари йўналишда ўзгартира олмайди. Ҳукумат рақамлаштиришнинг афзалликларини максимал даражада оширишда ва меҳнат бозори бузилиши, шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бузилиши, монополияларнинг пайдо бўлиши ва молиявий хавф-хатарлар каби муаммоларни минималлаштиришда муҳим роль ўйнаши керак.

04/09/2025
  • PDF
358-369 121 0
1 - 3 from 3

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer