Ушбу мақоланинг мақсади, мамлакат ва жамият ўз инфратузилмаси ва урбанизация жараёнларини яхшилаш учун амалга ошираётган "миллий" реновация дастурларини танқидий таҳлил қилишдир. Мақолада реновациянинг миллий даражадаги маъноси, унинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик таъсирлари кўриб чиқилади. Танқидий тизимли таҳлилда ушбу жараённинг турли ҳудудлари, республика учун энг самарали ва барқарор усулларини танлаш, уларнинг ўзаро тажрибасини таҳлил қилиш, ҳамда "миллий" реновациянинг ноаниқликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш муҳимдир. Шу билан бирга, мақолада реновация жараёнида иштирок этган давлат органлари, хусусий сектор, маҳаллий аҳолининг ролини баҳолаш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигининг аҳамиятига оид ўрганишлар келтирилади. Танқидий тизимли ёндашув орқали, тадқиқотда шу каби дастурларнинг аниқ ва таъсирчан тартибда амалга оширилишини таъминлаш учун муҳим таклиф ва тавсияларни келтиришга ҳаракат қилинади.
Ушбу мақолада Қатар туризм соҳасини рақамлаштириш, хусусан, туризмга сунъий интеллект, буюмлар интернети-IoT, VR ва 3D каби рақамли технологияларнинг татбиқ этилиши ҳамда унинг ривожланиш босқичлари очиб берилган. Шунингдек, мақолада рақамлаштиришнинг мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсири ва натижалари ёритилган.
Мақолада минтақада савдо тармоғида бандлар сони ва чакана савдо товар айланмаси ўртасидаги корреляцион боғлиқлиги, Минтақада савдо корхоналарининг сонининг ўзгариш тенденцияси нафақат чакана савдо товар айланмаси, Қашқадарё вилоятининг иқтисодий салоҳияти динамикасининг нисбийлик кўрсаткичи ҳамда савдо тармоғининг нисбийлик даражаларини таққослаш минтақанинг умумий ва хусусий иқтисодий салоҳиятини баҳолаш кўрсатилган.
Мақолада давлатимиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар ўртасидаги муносабатлар ва амалга оширилаётган солиқ сиёсатининг мазмуни кўриб чиқилади. Бунда, эркин иқтисодий зоналарнинг фаолияти ва олиб борилаётган солиқ сиёсатининг самарадорлик даражаси ўртасидаги боғлиқлик, давлатнинг эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти ва уларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсир даражаси ҳамда амалга оширилаётган солиқ сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича назарий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ушбу мақолада қимматли қоғозлар бозорини ташкил топиши ва унинг қисқача мазмуни ва моҳияти, қимматли қоғозлар бозорининг асосий ҳусусиятлари, мамлакат иқтисодиятини ривожланишига таъсири кўриб чиқилган.
Ушбу мақолада аҳоли молиявий саводхонлигининг иқтисодий мазмуни очиб берилиб, унинг бугунги кунда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашдаги тутган ўрни ва аҳамияти асосланган.