Мақолада миллий иқтисодиётда фаолият юритаётган “Микрокредитбанк” АТБнинг соф фоизли даромадларини шаклланишига ушбу банкнинг пассивлар таркибий тузилишининг ўзгариш динамикасининг таъсирининг эконометрик таҳлили амалга оширилган. Хусусан, таҳлилда банкнинг активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни чегиришдан аввалги соф фоизли даромадаи тоъбе ўзгарувчи сифатида олинган ҳолда, мазкур банкнинг бошқа банклар олдидаги мажбуриятлари, депозитлари, кредит ва лизинг операциялари бўйича мажбуриятлари, банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, субординар қарз ва бошқа мажбуриятлари ҳамда акционерлик капитали мустақил ўзгарувчилар сифатида танлаб олинган. Таҳлиллар асосида илмий хулосалар шакллантирилган.
Мақолада миллий иқтисодиётдаги тижорат банкларининг кредит фаолияти билан боғлиқ молиявий кўрсаткичлар, хусусан давлат улуши мавжуд бўлган ва бошқа банклар кесимида активларнинг умумий ҳажми, пассивлар таркибидаги мажбуриятлар ва капитал ҳажми, шунингдек кредитлар ва депозитлар миқдори ҳамда улар улушларининг охирги беш йилликдаги амалий ҳолати таҳлили амалга оширилган ва натижалар ёритилган. Таҳлиллар асосида илмий хулосалар шакллантирилган