Ушбу мақолада тижорат банкларининг ликвидлилик кўрсаткичларини мустаҳкамлаш механизмини такомиллаштиришнинг хориж тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўллари, банк ликвидлигининг моҳияти, ривожланиш тарихи ҳамда банк ликвидлигини ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида cўз боради. Хусусан, мақолада тижорат банклари ликвидлилик кўрсаткичларини мустаҳкамлаш механизмларининг хориж тажрибасини жорий этиш асосида банклар фаолияти самарадорлигини оширишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф тавсиявий ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.
Мақола суғурта компанияларинин ўз маблағларини самарали инвестиция қилиш қобилиятига таъсир қилувчи омиллар тўплами бўлган суғурта компанияларининг инвестиция салоҳиятини таҳлил қилишга бағишланган. Мақолада капитал манбалари, инвестицион портфель тузилмалари, рисклар ва давлат томонидан тартибга солишнинг роли каби асосий жиҳатлар кўриб чиқилган. Суғурта компанияларининг инвестиция салоҳиятини баҳолаш уларнинг молиявий кўрсаткичлари, бозор конъюнктураси ва ташқи иқтисодий омилларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилган.
Мазкур тадқиқот Ўзбекистон банкларида қайтмас кредитлар даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уни иқтисодиёт тармоқлари бўйича таҳлил қилишга қаратилган. Банклар томонидан тақдим этилаётган кредитларнинг тўловчанлик даражаси мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий тизимининг самарадорлигида муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида қайтмас кредитлар даражаси турлича бўлиб, бу тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари, молиявий ҳолати ва бозор шароитлари билан боғлиқдир. Тадқиқот доирасида қайтмас кредитлар муаммосини ҳал қилишда банкларнинг риск бошқаруви, молиявий мониторинг механизмлари ва давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш дастурларининг роли ўрганилган. Иқтисодиёт тармоқлари кесимида қайтмас кредитлар даражасига хос тенденциялар таҳлил қилиниб, бу соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистондаги молия институтларининг солиққа тортилишини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базалар таҳлил қилинади. У жорий солиқ сиёсатини ўрганади, муаммоларни аниқлайди ва солиқ самарадорлигини ошириш, молия сектори ўсиши ва қонунчиликка риоя қилишни таъминлаш бўйича тавсиялар беради.