Мақолада Ўзбекистон ЯИМнинг таркибини такомиллаштириш масалалари қаралган, ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) асосида ҳудудларнинг иқтисодий салохияти, ривожланганлик даражаси кўрсатгичлари қиёсий таҳлил этилган, аҳоли жон бошига ЯҲМни аҳолининг реал даромадларига таъсири ўрганилган. Иқтисодий конверсия назариясига кўра Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, узоқ муддатли оралиқда ривожланган давлатларнинг шу кўрсатгичига яқинлашиши мумкинлиги, 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асосида таҳлил этилган