Мақолада тижорат банклари томонидан кредитлашда молиявий технологияларни (финтех) қўллаш бўйича халқаро тажриба ўрганилган. Сунъий интеллект, катта маълумотлар, блокчейн ва машиналарни ўрганиш каби инновацион технологияларнинг кредитлаш жараёнига таъсирига алоҳида эътибор қаратилган. Унда финтех кредитларни тасдиқлашни тезлаштириш, операцион рискларни камайтириш ва мижозлар тажрибасини яхшилашга қандай ёрдам бериши мумкинлиги муҳокама қилинган.
Мазкур тадқиқотда хизмат кўрсатиш соҳасида рақамли ва инновацион технологияларни жорий этишнинг иқтисодий самарадорликка таъсири таҳлил қилинган. Тадқиқот иқтисодий-статистик ва таққослама таҳлил усуллари асосида миллий ва халқаро маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилди. Таҳлил натижалари тарқамли технологиялар, хусусан сунъий интеллект, катта маълумотлар ва булутли технологияларни жорий этиш меҳнат унумдорлигини ошириш, транзакция харажатларини камайтириш ва хизматлар сифатини яхшилашга хизмат қилишини кўрсатди. Тадқиқот натижалари асосида хизматлар соҳасида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Электрон тижорат миллий иқтисодиётнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб, аҳоли турмуш тарзига катта таъсир кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар ижтимоий самарадорликни сезиларли даражада оширади. Улкан ахборот тизимига кириш имкониятининг кенгайиши, маълумотлар ҳажмининг кўпайиши ва уларни қайта ишлаш қобилиятининг яхшиланиши натижасида электрон тижорат макроиқтисодий ва микроиқтисодий муҳитга кучли таъсир кўрсатмоқда. Бу иқтисодий фаолиятдаги ноаниқликни камайтиради, ахборотдан ўз вақтида фойдаланишни таъминлайди, ахборотга эга бўлиш харажатларини пасайтиради, иқтисодий жараёнларнинг самарадорлигини оширади ва натижада бозор ресурсларини тақсимлаш механизмини янада самарали қилади. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики келгусида рақамлаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини самарадорликни ошириш орқали янада ўзгартиради ва иқтисодиёт етуклик босқичига етган сари кузатилаётган потенциал ўсишнинг пасайиш тенденциясини юмшатади, лекин тўлиқ тескари йўналишда ўзгартира олмайди. Ҳукумат рақамлаштиришнинг афзалликларини максимал даражада оширишда ва меҳнат бозори бузилиши, шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бузилиши, монополияларнинг пайдо бўлиши ва молиявий хавф-хатарлар каби муаммоларни минималлаштиришда муҳим роль ўйнаши керак.