Мақола Ўзбекистондаги акциядорлик жамиятларида мулкий капитал рентабеллиги (ROE) ни белгилайдиган омилларни DuPont моделидан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиб, компаниянинг молиявий муваффақиятига даромаддорлик, самарадорлик ва қарз юкининг таъсирини ўрганади. Панель маълумотлари бўйича 25 та номолиявий компаниянинг 10 йиллик (2014–2023 йиллар) собит ва тасодифий эффектлар моделлари қўлланилди. DuPont модели тахминларига мос ҳолда, даромаддорлик ва самарадорлик мулкий капитал рентабеллигига муҳим ижобий таъсир кўрсатган, бироқ қарз юки салбий таъсирга эга бўлган. Ортиқча эффектли модель (лаг эффекти) натижаларига кўра эса, уччала омил ҳам мулкий капитал рентабеллигига аҳамиятли ижобий таъсир кўрсатган. Ўзбекистондаги номолиявий компанияларни таҳлил қилувчи илк мақолалардан бири сифатида, ушбу тадқиқот компания самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар ҳақида тадқиқотчилар ва менежерлар учун фойдали маълумотлар тақдим этади.
Мақолада ТИФ Миллий банки мисолида банкнинг молиявий кўрсаткичлари амалий ҳолати таҳлили амалга оширилган ҳамда натижаларни шаклланишининг молиявий сабаблари ёритилган. Хусусан, тижорат банкларининг активлар ва пассивлар таркиби, активлар ва капитал рентабеллиги, каби кўрсаткичларнинг 7 йилллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар шакллантирилган.
Мақолада “Микрокредитбанк” АТБ мисолида банкнинг молиявий кўрсаткичлари амалий ҳолати, хусусан банкнинг кредит фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили ёритилган. Хусусан, тижорат банкининг активлар ва капитал рентабеллиги, муаммоли кредитлар ҳажми ва улар учун яратилган захиралар миқдори каби кўрсаткичларнинг 7 йилллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар шакллантирилган.