Мақолада капитал инвестициялар ҳисобининг долзарб вазифалари, жумладан яшил иқтисодиёт шароитида корхоналарда инвестициявий мулк бўйича капитал инвестициялар ҳисобини халқаро тажрибаларга мувофиқлаштириш, инвестициявий мулк объектларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ашбу активларни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботда акс эттириш масалалари очиб берилган.
Мақолада корхоналарда амалга ошириладиган капитал инвестицияларнинг амалдаги ҳолати, уларнинг ҳисобини юритишнинг амалий муаммолари, рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида капитал инвестициялар ҳисобини халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масалалари очиб берилган.
Мақолада хўжалик юритувчи субъектларда инсон капитали ва унга қилинган инвестициялар бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш масалалари очиб берилган. Инсон капиталига инвестицияларни молиявий ҳисобот элементи сифатидаги талқини ёритилган ҳамда уни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш услубиёти таклиф этилган.
Ушбу мақолада хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига кўрсатаётган таъсири таҳлил этилган. Инвестиция фаоллигининг ҳажмий ўсиши, унинг асосий капитал шаклланишидаги улуши, ҳудудий ва тармоқлараро тақсимоти чуқур ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида хорижий сармоялар самарадорлигини оширишга қаратилган институционал ва стратегик таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада корпоратив фойда солиғи ставкасининг инвестициялар ва ишлаб чиқариш ўсишига таъсири кўриб чиқилган. Таҳлил натижаларига кўра, самарали корпоратив солиқ ставкасини пасайтириш инвестициялар ва ишлаб чиқариш ҳажмига ижобий таъсири кўрсатиши аниқланган. Амалга оширилган таҳлиллар асосида тегишли хулосалар шакллантирилган
Мақолада 2010–2024 йиллар бўйича панель маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ифлослантирувчи моддалар ташламаларига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик таҳлили амалга оширилган. Ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсирини баҳолаш учун чизиқли ва логарифмик регрессия моделларидан фойдаланилган. Тадқиқот натижалари саноат ишлаб чиқариши ҳажмининг ошиши ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг кўпайиши билан кузатилишини, асосий капиталга инвестициялар ва аҳоли зичлигининг ортиши эса улар ҳажмининг камайиши билан боғлиқлигини кўрсатди. Натижаларни таққослаш логарифмик регрессия модели чизиқли спецификацияга нисбатан тадқиқ этилаётган боғлиқликларни аниқроқ ифодалашини кўрсатди
Мақолада Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш учун «яшил сукук» воситасининг имкониятлари таҳлил қилинган. Мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий ҳолати, исломий молиялаштириш ва сукук бозорининг жорий ҳолати, «яшил» сукукнинг назарий асослари ўрганилган, шунингдек, ушбу воситани жорий этишдаги муаммолар ва унинг истиқболлари аниқланган. Тадқиқотда «яшил» сукукни татбиқ этиш, жумладан меъёрий-ҳуқуқий асосни шакллантириш бўйича илмий хулосалар ва амалий тавсиялар берилган.