Мазкур мақолада хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш масалалари алоҳида эътибор қаратилган. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ўсиши аҳолининг меҳнатдан топадиган даромадининг ошиб боришига хизмат қилади. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятининг тўғри ва самарали ташкил этилиши инсонлар фаровонлигида, яъни турмуш даражаси ва сифатида намоён бўлиши асосланган ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш имкониятлари таҳлиллар асосида очиб берилган.
Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида қишлоқ ҳудудларида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг назарий-амалий асослари ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тадқиқ этилган. Илмий-таҳлилий ёндашув асосида қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва хизмат кўрсатиш соҳаси орқали турмуш даражасини ошириш масалалари ёритилган. Давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, имтиёзли кредитлар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари таҳлил қилиниб, уларнинг амалий самаралари кўрсатиб берилган. Шу асосда қишлоқ ҳудудларида тадбиркорлик муҳитини такомиллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва кичик бизнеснинг ЯИМдаги улушини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.