Мақолада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда ижтимоий суғурта тизининг ўрни ёритилган. Ижтимоий суғурта тизими йўналишлари келтирилган. Ўзбекистонда ижтимоий суғурта тизимини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар таҳлил қилинган ва тизимда учраётган муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган
Ушбу мақолада иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида хизматлар соҳасида аҳоли бандлиги муаммосининг камбағалликни қисқартиришга таъсири ўрганилган. Меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш ва меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган
Ушбу мақолада хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга эришиш йўллариасосланган.Камбағаллар жамиятнинг иқтисодий фаол қисми ҳисобланади, агар уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида иштирок этиш имкониятлари кенгайтирилса, ишчилар ёки тадбиркорлар сифатида иқтисодий ўсиш жараёнларида ҳам иштирок этишлари мумкинлиги бўйича таклиф ва тавсиялар берилган
Мазкур мақолада хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш масалалари алоҳида эътибор қаратилган. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ўсиши аҳолининг меҳнатдан топадиган даромадининг ошиб боришига хизмат қилади. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятининг тўғри ва самарали ташкил этилиши инсонлар фаровонлигида, яъни турмуш даражаси ва сифатида намоён бўлиши асосланган ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш имкониятлари таҳлиллар асосида очиб берилган.