Ушбу мақолада харажатлар иқтисодий категорияси бўйича илмий қарашлар тадқиқи, нодавлат таълим ташкилотларида амалга ошириладиган харажатлар таркиби, ушбу харажатларни бевосита ва билвосита харажатларга таснифлаш орқали харажатлар таркибини белгилаб олиш масалалари, шунингдек, нодавлат таълим ташкилотида асосий ва қўшимча фаолият турлари бўйича амалга оширилган харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ўрин олган.
Ушбу мақолада аҳоли молиявий саводхонлигининг иқтисодий мазмуни очиб берилиб, унинг бугунги кунда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашдаги тутган ўрни ва аҳамияти асосланган.
Мазкур тадқиқот Ўзбекистон банкларида қайтмас кредитлар даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уни иқтисодиёт тармоқлари бўйича таҳлил қилишга қаратилган. Банклар томонидан тақдим этилаётган кредитларнинг тўловчанлик даражаси мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий тизимининг самарадорлигида муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида қайтмас кредитлар даражаси турлича бўлиб, бу тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари, молиявий ҳолати ва бозор шароитлари билан боғлиқдир. Тадқиқот доирасида қайтмас кредитлар муаммосини ҳал қилишда банкларнинг риск бошқаруви, молиявий мониторинг механизмлари ва давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш дастурларининг роли ўрганилган. Иқтисодиёт тармоқлари кесимида қайтмас кредитлар даражасига хос тенденциялар таҳлил қилиниб, бу соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада «яшил» иқтисодиётнинг ривожланиши ва олий таълим муассасалари (ОТМ)нинг ички ташкилотнинг «яшил» моделига ўтиши ўртасидаги боғлиқлик кўриб чиқилади. UIGreenMetric бўйича Ўзбекистон ва дунёдаги «яшил» ОТМ нинг рейтинги ҳақида умумий маълумот берилган ва «яшил» университет мақомини олгандан кейин ОТМ нуфузининг ошишига таъсир қилувчи кўрсаткичларнинг қиёсий тавсифи таклиф қилинган.