Ушбу тадқиқот соғлиқни сақлаш тизими харажатлари ва барқарор иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни эконометрик таҳлил ёрдамида баҳолайди. Эконометрик моделлар (OLS, Fixed Effects, IV (2SLS), GMM) орқали 44 та мамлакат мисолида таҳлиллар амалга оширилган. FE модели бўйича олинган натижаларга кўра, соғлиқни сақлаш харажатлари иқтисодий ўсишга ижобий таъсир қилиши аниқланган. Бироқ, IV модели орқали олинган натижалар OLS методи орқали олинган натижаларга яқинлиги ва GMM модели эса эндогенликни ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш харажатлари иқтисодий ўсишни секинлаштириши мумкинлигини кўрсатган. Аммо, Сарган-Ҳансен тести натижалари инструментал ўзгарувчиларнинг мукаммал эмаслигини кўрсатди.Давлатлар соғлиқни сақлаш харажатларининг миқдори ва самарадорлигини оптималлаштириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириши мумкинлиги тўғрисида хулоса қилинган.
Ушбу мақолада молиявий барқарорликнинг назарий асосларини чуқур ўрганиш, унинг турларини ажратиш ва баҳолаш мезонларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш амалиётда тўғри иқтисодий қарорлар қабул қилиш, хусусан хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали бошқарувини таъминлаш учун муҳим эканлиги хусусида сўз борган.
Мазкур мақола иқтисодиётнинг рақамли трансформациясини таъминловчи стратегик механизмлардан бири сифатида “Оpen banking” бизнес моделини Ўзбекистон молиявий секторига жорий этишни ўрганишга қаратилган. Ушбу модел инновацияларни ривожлантириш, банк хизматлари бозорида рақобатни ошириш ҳамда аҳолига тақдим этилаётган молиявий хизматлар сифатини яхшилаш имконини беради. “Open Banking” концепцияси жаҳон амалиёти ва Буюк Британия тажрибасига урғу берган ҳолда ўрганилди, бунда очиқ тизимда ишлайдиган банкларнинг фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, унинг ишончли норматив асосни яратиш, хавфсизлик ва махфийлик чораларини кучайтириш, банклар, финтех компаниялари ва регуляторлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш қаби масалалар ўрганилди. Мақолани мақсади “Open banking” бизнес-моделини босқичма-босқич жорий қилиш жараёнида уни иқтисодий имкониятларини кўрсатиш билан бир қаторда кутилаётган хавфларга ҳам эътиборни каратиш ҳисобланади.