Мақолада инновацион лойиҳаларни венчур фондлари орқали молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинади. АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларининг тажрибаси асосида венчур молиялаштиришнинг асосий механизмлари, сармоядорларни жалб қилиш усуллари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ўрганилади. Шунингдек, Ўзбекистонда венчур молиялаштириш тизимини ривожлантириш учун зарур бўлган институционал ўзгаришлар, ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва хусусий-давлат ҳамкорлигини кенгайтириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Тадқиқот натижалари Ўзбекистондаги инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва венчур сармояларини жалб қилиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган.
Мақолада замонавий иқтисодиёт шароитида давлатнинг инновацион фаолиятни молиялаштиришдаги ўрни ва аҳамияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Инновацияларнинг иқтисодий ўсиш, миллий рақобатбардошлик ва технологик тараққиётни таъминлашдаги таъсири кенг ёритилган. Шу билан бирга, хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида инновацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистон иқтисодиётида инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга оид амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада минтақавий ривожланиш жараёнларида молиявий воситаларнинг назарий моҳияти, уларнинг иқтисодий тизимдаги ўрни ҳамда самарадорлигини баҳолаш масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқотда молиявий воситаларнинг таснифи, уларнинг иқтисодий мактаблар билан боғлиқ назарий асослари ва ҳудудий иқтисодий ривожланишга таъсир механизми ўрганилган. Шунингдек, молиявий воситалар самарадорлигини баҳолашда қўлланиладиган фискал, инвестицион, институционал, ижтимоий ва инновацион мезонлар илмий жиҳатдан асосланган
Мақолада венчур капитал бозорининг муаммолари кўриб чиқилган. Ушбу соҳа давлат томонидан яхши молиялаштирилганига ва йирик ривожланиш институтларига эга бўлишига қарамай, бугунги кунда уни муваффақиятли деб аташ мумкин эмас, венчур молиялаштиришнинг ҳозирги ҳолатини тавсифи ва унга хос бўлган муаммолар аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.