Ушбу мақолада Ўзбекистон акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг инновацион моделларини жорий этишнинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинди. Тадқиқотда корпоратив стратегияларни қайта кўриб чиқиш, мустақил кузатув кенгашларини кучайтириш, стейкҳолдерлар иштирокини кенгайтириш, ESG тамойиллари асосида масъулиятли бошқарув моделини ривожлантириш ҳамда корпоратив маданиятни инновацион йўналишга йўналтириш масалалари ўрганилди. Асосий эътибор корпоратив бошқарувда шаффофлик, ҳисобдорлик ва жавобгарликни оширишга қаратилган моделлар таҳлилига қаратилди. Илмий-амалий натижалар Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимини халқаро стандартларга мослаштириш ва акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берди.
Мақолада электрон пул эволюцияси ва финтех экотизимининг ривожланиши банклар интеграцияси нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Тадқиқотда рақамли тўлов тизимлари ва молиявий инклюзиянинг аҳамияти, хавфсизлик ва ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари ёритилган. UzCard, Humo, Payme, Click платформаларининг аҳоли ва бизнес учун яратган қулайликлари таҳлил этилган. Методологик асос сифатида қиёсий таҳлил ва амалиёт мисоллари қўлланилган. Натижада блокчейн ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, инновацион бизнес моделлар ва стратегик трансформация йўналишлари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган