Мақолада ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ўсиш суръатларига инклюзиянинг таъсири таҳлил этилган.Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришда уларни ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш, мавжуд салоҳияти ва бошқа ресурсларидан (хом-ашё, меҳнат, ишлаб чиқариш) оқилона фойдаланиш ҳамда жойлаштириш асосида ўзаро ижтимоий муносабатлар очиб берилган. Инклюзив ўсиш талқини ва моҳияти, уни таъминлашда таъсир этувчи омиллар ва баҳолаш услубиёти, шунингдек, меҳмондўстлик саноатини инклюзив иқтисодий ўсишга таъсири тадқиқ этилган. Мамлакатда, хусусан Қашқадарё вилоятида инклюзив иқтисодий ўсишни ривожлантириш борасида имкониятлар таҳлил этилган. Уларни тенглик тамойилларига таянган ҳолда ривожлантиришга оид таклифлар илгари сурилган
Ушбу мақолада мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини ва умумий фаровонлигини оширишда сифатли иқтисодий ўсишнинг ҳал қилувчи роли кўриб чиқилган. Маълумки, ялпи ички маҳсулотдаги йиллар мобайнидаги ижобий динамика фақатгина иқтисодий кўрсаткичларнинг миқдорий ўсишини ўзида ифодалайди. Бироқ, сифатли иқтисодий ўсиш ундан фарқли равишда ишлаб чиқариш, технологик инновациялар, инсон капиталини ривожлантириш ва ижтимоий тенгликдаги таркибий яхшиланишларни алоҳида кўриб чиқиш имконини беради. Тадқиқот барқарор ва инклюзив ўсиш шакллари қашшоқликни камайтириш, ижтимоий барқарорлик ва узоқ муддатли миллий фаровонликка қандай ҳисса қўшаётганини кўрсатиб ўтади. Мақолада турли даражадаги иқтисодларнинг назарий асослари ва амалий мисоллари таҳлил қилиниб, иқтисодий кенгайиш сифати бойликни адолатли тақсимлашни таъминлаш ва аҳолининг ҳаётдан қониқиш даражасини оширишнинг ҳал қилувчи омили эканлигини очиб беради.
Ушбу мақолада хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва инклюзив ривожланишида тутган стратегик ўрни таҳлил этилади. Хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ишлаб чиқариш, технологик янгиланиш, экспорт салоҳияти ва меҳнат бозорига таъсири илмий ва амалий жиҳатдан баҳоланган. Шунингдек, халқаро тажриба ва миллий ислоҳотлар асосида хорижий сармоялар самарадорлигини оширишга қаратилган институционал таклифлар илгари сурилади.