Мақолада Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш йўналишлари ва уларнинг фаолиятига тўхталиб ўтилган. Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги таркибида “ягона дарча” сифатида “онлайн” режимда фаолият юритувчи ҳамда инвесторлар, манфаатдор давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи инвесторлар марказини ташкил этиш таклифи асосланган. Шунингдек, замонавий шароитларда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган.
Хорижий инвестицияларни жалб этишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларининг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ўрганиш асосида хорижий инвестицияларни ўзлаштирилишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Хорижий инвесторлар учун бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялар хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришда давлат инвестицияларини қўллаб-қувватлаш дастурлари, жумладан, солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва кафолатлар ишлатиши муҳимдир. Шунингдек, замонавий шароитларда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларининг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ўрганиш асосида хорижий инвестицияларни ўзлаштирилишининг прогноз кўрсаткичлари фаолияти ўрганилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг инновацион моделларини жорий этишнинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинди. Тадқиқотда корпоратив стратегияларни қайта кўриб чиқиш, мустақил кузатув кенгашларини кучайтириш, стейкҳолдерлар иштирокини кенгайтириш, ESG тамойиллари асосида масъулиятли бошқарув моделини ривожлантириш ҳамда корпоратив маданиятни инновацион йўналишга йўналтириш масалалари ўрганилди. Асосий эътибор корпоратив бошқарувда шаффофлик, ҳисобдорлик ва жавобгарликни оширишга қаратилган моделлар таҳлилига қаратилди. Илмий-амалий натижалар Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимини халқаро стандартларга мослаштириш ва акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берди.