Давлат бошқарувини рақамлаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва давлат органлари, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилашнинг муҳим воситасига айланмоқда. Рақамли технологияларнинг ўсиши шароитида рақамлаштириш давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш, бизнесга маъмурий харажатларни камайтириш ва давлат молиявий назорати самарадорлигини ошириш имконини беради.
Мақолада давлат ғазна ижросига молиявий технологияларни қўллаш имкониятлари, уларнинг афзалликлари ва самаралари ҳамда уларни қўллашда юзага келиши мумкин бўлган рисклар ва тўсқинлик қилувчи омиллар таҳлили келтирилган.
Мақолада корхоналарни ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортишнинг объектив зарурлиги, унинг иқтисодий аҳамияти ва услубий асослари таҳлил қилинади. Ер ости ресурсларидан фойдаланиш жараёнида солиқ сиёсати муҳим восита бўлиб, давлат бюджети даромадларини шакллантириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлашда катта аҳамиятга эга. Шунингдек, мақолада халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун самарали моделлар таклиф қилинади.
Иқтисодиётнинг эркинлашуви жараёни, фискал сиёсат ва солиқ тўловчилар солиқ салоҳиятини ошириш муаммоларининг кескинлашуви, солиқ тизими модернизациясининг самарали воситаларини давлат томонидан қўллаш кўп жиҳатдан кушилган кийматни тақсимлаш самарали солиқ механизми ташкил этилишига ҳам бевосита боғлиқдир. Бугунги кунда кўплаб мунозараларга сабаб бўлаётган солиқ тизими ислоҳининг алоҳида бир йўналиши сифатида қўшилган қийматни тақсимлаш самарали солиқ механизмини ташкил этиш йўналишларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада қўшилган қийматни солиққа тортиш масалалари муҳокама қилинади.
Ушбу мақолада маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби, мазкур жамғарма маблағлари манбаларининг ўзига хос хусусиятлари, жамғарманинг самарали шаклланишини баҳолашда фойдаланилувчи муҳим иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар тизими тадқиқ этилган. Ишлаб чиқилган услубий ёндашувлар асосида Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Бекат” маҳалласи ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасининг 2025 йил учун даромадлари сметаси таҳлил этилган.