Иқтисодиётнинг эркинлашуви жараёни, фискал сиёсат ва солиқ тўловчилар солиқ салоҳиятини ошириш муаммоларининг кескинлашуви, солиқ тизими модернизациясининг самарали воситаларини давлат томонидан қўллаш кўп жиҳатдан кушилган кийматни тақсимлаш самарали солиқ механизми ташкил этилишига ҳам бевосита боғлиқдир. Бугунги кунда кўплаб мунозараларга сабаб бўлаётган солиқ тизими ислоҳининг алоҳида бир йўналиши сифатида қўшилган қийматни тақсимлаш самарали солиқ механизмини ташкил этиш йўналишларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада қўшилган қийматни солиққа тортиш масалалари муҳокама қилинади.
Мазкур мақолада олий таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари ҳисобининг назарий жиҳатлари тадқиқ этилган. Қурилиш-таъмирлаш харажатлари ҳисобига оид адабиётлар шарҳи амалга оширилиб, унинг ўзига хос йўналишлари очиб берилган. Қурилиш-таъмирлаш харажатларини тан олиш ва баҳолаш ҳамда ҳисобини юритишга оид масалалар олий таълим ташкилоти мисолида ўрганилган. Қурилиш-таъмирлаш харажатлари назоратини таъминлашда ҳужжатлаштириш ҳамда ҳисоб ишларини юритишнинг мухим жиҳатлари келтирилган. Олий таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари ҳисобига оид муаммоли ва мунозарали ҳолатлар ўрганилиб, уларнинг салбий оқибатлари келтирилган. Олий таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари ҳисобини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.
Ушбу мақолада солиқларни ундириш механизмини такомиллаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш ва таълимни яхшилаш, солиқ тизими ва тартибларини соддалаштириш, солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида самарали алоқа каналларини ривожлантириш солиқларни ундириш механизмларини такомиллаштириш. Бундан ташқари, адолатга бўлган ишонч ва идрокни шакллантириш ва самарали мажбурлов чораларини қўллаш ҳам мувофиқликни ошириши муносабатларни ривожлантириш тендентсияларини ҳамда солиқ ва йиғимлар бўйича солиқ қарздорликлар юзага келишининг асосий сабабларини назарий ва амалий жиҳатлар ёритиб берилган.