Мақолада корхоналарни ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортишнинг объектив зарурлиги, унинг иқтисодий аҳамияти ва услубий асослари таҳлил қилинади. Ер ости ресурсларидан фойдаланиш жараёнида солиқ сиёсати муҳим восита бўлиб, давлат бюджети даромадларини шакллантириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлашда катта аҳамиятга эга. Шунингдек, мақолада халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун самарали моделлар таклиф қилинади.
Мамлакатимизда қўшилган қиймат солиғининг солиққа тортиш маъмурчилиги ўрганлан ҳолда уларни солиқ солишни тартибига солиш, қўшилган қиймат солиғини такомиллаштириш билан ҳам боғлиқдир. Мақолада қўшилган қиймат солиғи базасини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, уни аниқлашдаги айрим мураккабликлар ва муаммолар таҳлил этилган, солиқ базасининг шакллантиришни такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилади. Бундан ташқари қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш ва ҳисоблаш юзасидан киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларни қўллаш натижаларга асосланиб тегишли хулосалар шакллантирилган ва тавсиялар ишлаб чиқилган.