Марказий Осиё мамлакатлари жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий хамкорлигининг истиқболлари товар айрибошлаш, қўшма корхоналар, юк ташиш ҳажми, йирик кооперация лойихалари, туризм, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришда мамлакатлар ўртасида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларни ҳам ўзаро интеграциясини таъминлашга қаратилган фикрлар келтириб ўтилган. Шунингдек, мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида бухгалтерия ҳисоби тизимининг ўзаро боғлиқ ва фарқли жиҳатлари бўйича илмий хулосалар шакллантирилган.
Мақолада хўжалик юритувчи субъектларда инсон капитали ва унга қилинган инвестициялар бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш масалалари очиб берилган. Инсон капиталига инвестицияларни молиявий ҳисобот элементи сифатидаги талқини ёритилган ҳамда уни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш услубиёти таклиф этилган.
Мақолада капитал инвестициялар ҳисобининг долзарб вазифалари, жумладан яшил иқтисодиёт шароитида корхоналарда инвестициявий мулк бўйича капитал инвестициялар ҳисобини халқаро тажрибаларга мувофиқлаштириш, инвестициявий мулк объектларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ашбу активларни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботда акс эттириш масалалари очиб берилган.
Ушбу мақолада харажатлар иқтисодий категорияси бўйича илмий қарашлар тадқиқи, нодавлат таълим ташкилотларида амалга ошириладиган харажатлар таркиби, ушбу харажатларни бевосита ва билвосита харажатларга таснифлаш орқали харажатлар таркибини белгилаб олиш масалалари, шунингдек, нодавлат таълим ташкилотида асосий ва қўшимча фаолият турлари бўйича амалга оширилган харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ўрин олган.
Мақолада хўжалик юритувчи субъектларда молиявий инструмент ҳисобланадиган дебиторлик қарздорликларига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини асосида шубҳали дeбиторлик қарзлари бўйича резерв ҳисобини ташкил этишни такомиллаштириш тартиби очиб берилган. Бутун дунё бўйлаб сўнгги йилларда молиявий бозорларда молиявий инструментлар хилма-хиллиги ва мураккаблиги кескин ўсиб бормоқда. Молиявий инструментлар учун бухгалтерия ҳисоби амалиётида муаммо бўлиб ҳисобланади ва шунинг учун халқаро стандартлардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Мақолада корхоналарда амалга ошириладиган капитал инвестицияларнинг амалдаги ҳолати, уларнинг ҳисобини юритишнинг амалий муаммолари, рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида капитал инвестициялар ҳисобини халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масалалари очиб берилган.